Maqola

1 269 29/09/2022

“АҚШ фуқаролари Россияга ташриф буюрмасликлари керак. Россияда яшаётган  ёки саёҳат қилаётганлар эса ҳали ҳам имкониятлар мавжуд бўлганида мамлакатни зудлик билан тарк этишлари зарур”,- дейилади элчихона хабарида.

ТАССнинг маълум қилишича, Американинг Москвадаги элчихонаси ўз фуқароларини Россияни зудлик билан тарк этишга чақирди, шу билан бирга бу қарорни ҳали имконият борида амалга ошириш кераклигини ҳабар беришди. Бу ҳақда дипломатик миссия сайтида чоршанба куни хабар берилди.

“АҚШ фуқаролари Россияга ташриф буюрмасликлари керак. Россияда яшаётган  ёки саёҳат қилаётганлар эса ҳали ҳам имкониятлар мавжуд бўлганида мамлакатни зудлик билан тарк этишлари керак”,- дейилади элчихона хабарида.

Дипломатик миссия Россия томони гўёки “АҚШдан борганларнинг икки фуқаролигини тан олишдан бош тортиши, бундай шахсларга Америка консуллиги ёрдамига рухсат бермаслиги, Россиядан чиқиб кетишини тақиқлаши ва ҳарбий хизматга чақириши” мумкинлигидан хавотир билдирди.

Хабарда таъкидланишича, ҳозирда тижорат рейсларининг сони ниҳоятда чекланган ва кўпинча чипталарни рейсдан аввал қисқа фурсатда сотиб олиш мумкин эмас. “Машина ёки автобусда қуруқликдаги йўналишлар ҳамон очиқ. Агар Россиядан чиқиб кетмоқчи бўлсангиз, имкон қадар мустақил тарзда ҳаракат қилишингиз зарур”, – дейилади хабарда.

Сешанба куни Болгария ва Польша ўз фуқароларига Россия Федерацияси ҳудудини зудлик билан тарк этиш ва бу мамлакатга бормаслик ҳақида ўйлашни тавсия қилди.

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya