O'ZB | РУС
Меню
  • Bosh sahifa
  • Xabarlar
  • Huquq
  • Maqolalar
    • Mehnat
    • Ta’lim
    • Shifo
    • Mulohaza
    • Yurtdoshlar
  • E’lonlar
  • Axborot-xizmat portali haqida

Maqola

  1. Migrantlar uchun axborot-xizmat portali - MIGRANT.UZ
  2. Хабарлар
  3. Ўзбекистон хабарлари
  4. Ақтўбе фожиаси оқибатлари бўйича Ўзбекистон ҳукумати қарори: чипталар нархи арзонлаштирилади

Ақтўбе фожиаси оқибатлари бўйича Ўзбекистон ҳукумати қарори: чипталар нархи арзонлаштирилади

6 119 24/01/2018

Йўловчи автотранспортида фавқулодда вазиятлар профилактикаси ва уларнинг олдини олиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси давлат чегарасидан ташқарига чиқаётган фуқаролар хавфсизлигини таъминлашга доир шошилинч чора-тадбирлар тўғрисидаги Ҳукумат қарори имзоланди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Йўловчи транспортда фавқулодда вазиятлар профилактикаси ва уларнинг олдини олиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасидан ташқарига чиқадиган фуқаролар хавфсизлигини таъминлашга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги №42-сон қарори қабул қилинди.

Қарор шу йилнинг 18 январь куни Қозоғистон Республикаси Ақтўбе вилоятида содир бўлган фожиали воқеа оқибатида қабул қилинди. Қарорда Ақтўбе фожиаси иситиш мосламаси бўлмаган автобуснинг техник носозлиги, унда тез ёнувчи моддалар бўлгани, ёнғинга қарши ускуналарнинг фойдаланишга яроқсизлиги, салон юклар билан тўлдирилгани, хавфсизликнинг оддий қоидаларига риоя этиш бўйича профилактик чоралар йўқлиги сабаб бўлгани келтирилган.

Қарорга кўра:

  • Чегарадош давлатлар билан халқаро йўлларда мунтазам автобус қатновлари ташкил этилади;
  • Чегарадош давлатларнинг тегишли вазирлик ва идоралари билан Ўзбекистон фуқароларини ноқонуний ташиш, улар иштирокида бахтсиз ҳодисаларни олдини олиш мақсадида борган мамлакатда автотранспорт воситаларида хавфсизлик стандартлари ва талабларини такомиллаштириш бўйича ҳамкорлик таъминланади;
  • Борган мамлакатидаги рўй берган ҳодиса оқибатида жабрланган фуқароларга хориждаги дипломатик ваколатхоналар ва консуллик муассасалари томонидан шошилинч ёрдам кўрсатиш механизми ишлаб чиқилади;
  • Хорижга вақтинча меҳнат қилиш учун йўл олган фуқароларга эслатмалар тарқатилади;
  • Авиация ва темир йўл транспортида йўловчиларни ташиш учун чипталар Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг буюртманомалари бўйича имтиёзли тарифлар бўйича расмийлаштириш назарда тутилган Идоралараро битим тасдиқланади;
  • Бир ой муддатда чартер қатновларни амалга ошириш, ҳаракатдаги темир йўл таркиби сони шу жумладан плацкарт вагонлар улушини кўпайтириш, бюджети паст бўлган хорижий авиа ва темир йўл компаниялари, шу жумладан «Россия темир йўллари» билан ҳамкорлик масалалари бўйича тегишли таклифлар ишлаб чиқилади;
  • 2018 йилнинг 1 февралидан бошлаб, йўловчилар билан Давлат чегарасидан ташқарига чиқадиган автобуслар ва микроавтобуслар йўлга чиқишдан олдин техник кўрикдан ўтказилади.
Bizni "YouTube" da kuzating
Rossiya: quvilgan migrantlar, do‘stini qutqargan yigit, layk uchun jarima

Menyu

  • «MIGRANT INFO» MCHJ, STIR 309588639
  • Bosh sahifa
  • Huquq

Xabarlar

  • Rossiya xabarlari
  • O’zbekiston xabarlari
  • Jahon xabarlari

Maqolalar

  • E’lonlar
  • Foydali manzillar
  • Portal haqida
  • Политика конфиденциальности

© 2016-2026 Migrantlar uchun axborot-xizmat portali – MIGRANT.UZ, Barcha huquqlar himoyalangan.

Navigatsiya

  • Bosh sahifa
  • Xabarlar
  • Huquq
  • Maqolalar
    • Mehnat
    • Ta’lim
    • Shifo
    • Mulohaza
    • Yurtdoshlar
  • E’lonlar
  • Axborot-xizmat portali haqida