Мақола

744 18/10/2023

ФСБнинг Саратов ва Самара вилоятлари бўйича чегара бошқармаси матбуот хизмати маълум қилишича, Саратов вилоятининг Озинский туманида давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтмоқчи бўлган йигит қўлга олинган.

Ташкилот маълумотларига кўра, Марказий Осиё республикаларидан бирининг 21 ёшли фуқароси Россияда бўлганида шахсини тасдиқловчи ҳужжатларини йўқотиб қўйган. Шу сабабли у мамлакатда бошқа бўла олмаслигини билиб, чегарани ноқонуний равишда пиёда кесиб ўтишга қарор қилган. Йигит Озинкидаги автомобил назорат пунктини айланиб ўтаётганда  чегарачилар уни ўша ерда ушлаб олишган.

Натижада хорижлик фуқарога нисбатан Жиноят кодексининг 322-моддаси биринчи қисми (чегарани ноқонуний кесиб ўтиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Энди уни икки йилгача қамоқ жазоси кутмоқда.

Муҳожирларга маслаҳатимиз, агар паспортингизни йўқотиб қўйсангиз ёки мажбуран олиб қўйишса, ваҳимага тушманг, дарҳол яқинроқдаги полицияга ҳолат юзасидан ариза беринг, полиция бўлимида сизни аризангизни қабул қилиб олишгани ҳақида қўлингизга «талон-уведомление» ёзиб беришади.

Сиз қўлингиздаги «талон-уведомление» билан паспортингиз топилгунга қадар бемалол ҳаракатланишингиз мумкин.

Ёки қўлингиздаги ҳужжат билан ўзингизга яқинроқ Ўзбекистон Республикаси консулхонаси бўлимига учраб, “ватанга қайтиш гувоҳномаси” олиб, 30 кун мобайнида Ўзбекистонга қайтиш имкониятингиз бор.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация