Вақтинча яшаш жойи масаласи мақсад ва имкониятга қараб танланиши маълум. Қисқа муддатга келувчилар учун хизмат кўрсатувчи меҳмонхона ва хостеллар, ётоқхоналар ҳақида, узоқ муддат Россияда бўлишни мақсад қилганлар учун эса уй-жой ижарага олиш учун асқотиши мумкин бўлган маълумотларни эътиборингизга ҳавола этиб борамиз.
Меҳмонхона ва хостеллар
Россияда 10 мингдан зиёд меҳмонхоналар бўлиб, саёҳат қилувчиларнинг аксари Москвага, Краснодар ўлкасига ва Петербургга ташриф буюришади.
Меҳмонхоналарда бир кеча кундуз учун нархлар бир номер банд қилиш учун энг арзон нарх 300 рубль, хостелда 150 рубль, ётоқхоналарда эса 150 рубль. Хона шинамлиги, қулайлиги ва хизматлар сифатига кўра, нархлар кўтарилиб боради.
Уй ижараси
Россияда кўчмас мулк бозори бўйича таҳлил ўтказиб борувчи Domofond.ru сайти маълумотларига кўра, ўтган йилда уй жой ижарага олиш ва сотиш нархлари пасайган. Россиянинг турли ҳудудларида ижара нархларининг энг арзонларини тўплаб чиқдик. Албатта, бу нархлар уйларнинг ҳудудларда марказга яқинлиги ва шароитларига кўра фарқ қилади.
1 хонали уй 1 ойга. Энг арзон ижара нархлари:
Москва шаҳрида 25 000 рубль
Москва областида 20 000 рубль
Санкт-Петербургда 14 000 рубль
Новосибирскда 10 000 рубль
Сверловский областда 15 000 рубль
Самарада 10 000 рубль
Челябинскда 10 000 рубль
Новгородда 8 500 рубль
Татаристонда 11 000 рубль
Иркутскда 10 000 рубль
Калугада 9000 рубль
Хабаровск ўлкасида 16 000
Ростов областида 12 000 рубль
Красноярск ўлкасида 10 000 рубль
Мурманскда 8000 рубль
Тюменда 14 000 рубль
Хона ва жой ижараси
Пойтахт ва шаҳар марказларида хона ёки жой (койко-место) ҳам ижарага олиш мумкин. Хона нархлари уй ижараси нархидан, жой нархи эса хона нархидан 2 баробар арзон юради. Шароит ҳам шунга яраша.