Мақола

1 269 20/02/2016

Ўзбекистонга пул юбориш учун қайси пул ўтказмалари тизими кўп сўралади? Бу саволга Москва ва Москва областида яшовчилар орасида “Биржевой лидер” ўтказган таҳлил натижасидан келиб чиқиб жавоб бериш мумкин.

– Биринчи ўринда “Юнистрим”. Бу пул ўтказмалари тизими дунё бўйлаб 95 дан зиёд давлатларда хизмат кўрсатади. Пул ўтказмаларидан ташқари, тўғридан тўғри пул ўтказиш имкониятига эга электрон тўлов тизими ҳам ишлаб турибди;

– «Золотая Корона» иккинчи ўринда. Бу банклараро тўлов тизими Россия ва МДҲ давлатлари бўйича 200 дан ортик банкларни бирлаштириб турибди. Шунингдек, бу тизим ҳисобдан банкка Интернет ва банкоматлар (карта билан) орқали ўз ўзига хизмат кўрсатиш тартибида ҳам ишлайди. Пул ўтказмалари маблағ жўнатилиши билан аниқ вақтда ва бир неча сонияларда пул олувчига етказилиш имкониятини беради;

– Таниқли «Western Union» эса учинчи ўринда. 200 дан ортиқ давлатларда кенг миқёсдаги хизмат пунктларига эга бу тизим 150 йилдан бери мижозларга ишончли, тез ва қулай пул ўтказмалари хизматини таклиф қилиб келади. Учинчи ўринга тушиб қолишига эса, пул ўтказмаси бир неча дақиқаларда амалга оширилсада, баъзан 48 соатгача чўзилиб кетиши сабаб бўлган бўлиши мумкин.

Булардан ташқари энг кўп фойдаланиладиган пул ўтказмалари рейтинги:

  1. Contact
  2. MoneyGram
  3. Лидер
  4. Blizko
  5. Блиц
  6. Faster
  7. Migom
  8. Moneybookers
  9. Быстрая почта
  10. Anelik
  11. АзияЭкспресс
  12. PrivatMoney
  13. Аллюр
  14. Money Polo
  15. ИнтелЭкспресс
  16. iKobo
  17. ВТБ24 – Спринт
Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация