Maqola

1 066 22/04/2023

Ўзбекистон ҳукумати қарори билан аэровокзал яқинида тўхташ фақат йўналишсиз ва йўналишли таксиларга рухсат этилади. Бошқа транспортлар эса тураргоҳ ва тўхташ жойларига йўналтирилади. Эстакададан фойдаланишда енгил автомобиллар 5 дақиқагача, автобус ва микроавтобуслар 10 дақиқагача тўхтаб туриши мумкин бўлади.

17 апрель куни ҳукуматнинг аэровокзал, темир йўл ва автобус вокзалларида хизмат кўрсатиш сифатини яхшилашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги қарори қабул қилинди, дея хабар бермоқда Адлия вазирлиги матбуот хизмати.

Ҳужжат билан тасдиқланган низомга мувофиқ, аэровокзал мажмуалари биноларига кириш жойларига яқин келиб тўхташ учун фақат йўналишсиз ва йўналишли таксиларга рухсат этилади. Шахсий автомобиллар ва жамоат транспорти йўловчиларни, ташриф буюрувчиларни олиб кетиш ҳамда олиб келиш учун мўлжалланган автомобиль тураргоҳи ва тўхташ жойларига йўналтирилади.

Шунингдек, эстакададан фойдаланиш учун йўловчи ташиш автотранспортларига рухсат берилади. Бунда енгил автотранспортлар эстакадада 5 дақиқагача ҳамда автобус ва микроавтобуслар 10 дақиқагача тўхтаб туриши мумкин бўлади.

Барча турдаги автотранспорт воситалари аэровокзаллар мажмуалари чегарасидан 30 метрдан кам бўлмаган масофада жойлаштирилади.

Эслатиб ўтамиз, Тошкент халқаро аэропорти эстакадаси орқали автотранспорт воситалари ҳаракати 2021 йил 10 июлдан бошланганди, деб ёзади “Газета.уз”.

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya