Мақола

1 413 09/08/2023

Россия Фанлар академиясининг Иқтисодий прогнозлаш институти маҳаллий иқтисодиётда кадрларнинг кескин етишмаслиги ҳақида хабар бермоқда.

Россияда рекорд даражадаги ишчилар етишмаслиги мавжуд. Мутахассисларнинг етишмаслиги ишлаб чиқариш соҳасида ҳам, интеллектуал меҳнат соҳасида ҳам кузатилмоқда. Шу фонда африкалик ва шимолий кореяликларни Россияга оммавий равишда олиб келиш таклифлари аллақачон пайдо бўлган.

Россия Фанлар академиясининг Иқтисодий прогнозлаш институти (ИНП РАН) маҳаллий иқтисодиётда кадрларнинг кескин етишмаслиги ҳақида хабар бермоқда. Маълум бўлишича, рублнинг қадрсизланиши ҳам, жорий қилинган санкциялар ҳам бугунги кунда маҳаллий корхоналарни ташвишлантиргани йўқ. Аксинча,  чет элликлар Россияни тарк этиши фонида, компанияларнинг 40 фоизи янги лойиҳаларни ишга тушириш ва бўш жойларни эгаллаш ниятида. Асосий муаммо бу лойиҳаларни амалга ошириш учун ишчи кучи етишмаслигида.

Компанияларнинг 50 фоизи аввал ҳеч қачон бўлмаган кадрлар етишмаслиги ҳақида бонг уришади. Шу билан бирга, деярли барча тармоқлар мутахассислар етишмаслигидан азият чекмоқда. Масалан, IКЕА кетганидан сўнг, илгари унга ишлаган кўплаб корхоналар ўз брендларини ишлаб чиқишга қарор қилишди ва шунинг учун уларга мебел ишлаб чиқарувчилар ва дурадгорлар сув ва ҳаводек зарур. Саноатчилар малакали токарлар, фрезерчилар ва дастгоҳ операторларини қидирмоқда. Билимли муҳандисларга ҳам талаб кам эмас, улар ҳозирда ноёб бўлиб қолган Европа технологиясини алмаштирган Хитой техникасининг тилига тушунади. Шунингдек, дастурчиларнинг танқислиги ҳам кундек равшан. Қурилиш соҳасида энг оғир аҳвол – металл конструкция монтажчилари, слесарлар, айниқса, газ ва электр пайвандловчиларга катта эҳтиёж сезилмоқда.

Умуман олганда, қурилиш мажмуасига 3 миллиондан 5 миллионгача ишчи керак.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация