Мақола

964 03/10/2023

“Ўзтемирйўлйўловчи” АЖ матбуот хизмати бугун, 3 октябрь куни темир йўл чипталари нархига ўзгартиришлар киритилганини эълон қилди.

Маълум қилинишича, йўловчи поездлар чипта нархлари сўнгги марта 2018 йилда маҳаллий йўналишларда, 2019 йилда юқори тезликда ҳаракатланувчи “Афросиёб” электропоездида  қайта кўриб чиқилгани айтилиб,  тарифлар охирги 4-5 йил мобайнида ўзгаришсиз қолиб келаётгани маълум қилинган.

“2019-2022 йиллар ва 2023 йилнинг 9 ойи давомида Республикамизда иш ҳақи миқдори 2.4 баробарга, электроэнергия ва ёқилғи нархларининг, логистика ва транспорт харажатларининг сезиларли даражада ошганлиги, шунингдек, йўловчи вагон паркларини янгилаш, янги поездларни харид қилиш, темир йўл вокзалларини замон талабларига мос равишда сақлашни ҳисобга олган ҳолда чипталар нархига ўзгартиришлар киритилмоқда”, дейилади эълонда.

“Шу муносабат билан “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ Йўловчи ташиш хўжалигидаги йўловчи чипталарни 2023 йилнинг 20 октябрь санасидан маҳаллий йўналишлардаги йўловчи поездлари чипта нархларининг тариф қисми 50 фоизга, юқори тезликда ҳаракатланувчи “Афросиёб” электропоездлари чипталари тўлиқ нархининг 100 фоизга оширилишини маълум қилади”.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация