Мақола

1 520 08/02/2024

Оила аъзоларингиз орасида Россия фуқароси ёки ВНЖ ҳужжатлари эгаси бўлса, унда улар билан қариндошлигингиз туфайли ҳеч қандай ҳужжатсиз ўзингизга бир йиллик “регистрация” қилишингиз мумкин.

Ушбу ҳуқуқий имконият “Россия Федерациясида чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ҳуқуқий ҳолати тўғрисида” ги 115-сонли Қонуннинг 5-моддасида кўрсатилган.

Қонун бўйича яқин қариндошлар ким?

Россия Федерацияси Оила кодексига кўра, яқин қариндошлар қаторига:

  • ота-она
  • турмуш ўртоқ
  • фарзандлар
  • бобо-бувилар киради.

Агар саналган қариндошларингиздан бирортаси Россия фуқароси бўлса ёки ВНЖ ҳужжати бор бўлса улар асосида 1 йиллик регистрация қилишингиз мумкин.

Қариндошлар асосида ҳар мурожаат қилганингизда узоғи бир йилга регистрация расмийлаштира оласиз. Лекин бир йиллик регистрациянгиз тугаса Россиядан чиқмай яна бир йилга регистрация қилдирсангиз бўлади.

То қариндошингиз РФ фуқароси ёки ВНЖси бўлса, сизнинг паспортингиз муддати тугамаса, регистрацияни узайтиришингиз мумкин.

Лекин Россияга биринчи марта келганингизда бармоқ излари ва суратга олиш талаб қилинади. Ушбу талабни Россияга биринчи келган кунингиздан бошлаб 90 кун ичида бажаришингиз керак.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация