Maqola

2 274 13/11/2023

Миллатчиларнинг Z -ватанпарварлик ресурсида муҳожирларсиз Россия қийин вазиятга тушиб қолиши ҳақида  мақола эълон қилинди. Ҳатто улар ҳам бунинг нотўғри қадам эканини тушунишибди.

Сайловлар яқинлашавергани сари  расмийлар муҳожирлар мавзусини кўтаришга зўр бермоқда – мавзу атрофида  шов-шув кўтаришга улгуриб қолиш керак. Одамлар ҳозирча ўзларининг психологик нуқсонларини ва муҳожирлардан қўрқишни глобал муаммо сифатида намоён қилишмоқда.

Изоҳлардан, одамлар мамлакатдаги ҳар қандай қарорларнинг оқибатлари ҳақида жуда ғалати тасаввурга эга эканлиги тушунилади. Мамлакат тирик организмдир. Бу ерда ҳамма нарса бир-бирига боғлиқ. Бир жойга қилинган таъсир занжир бўйлаб бошқа кўплаб жойларда реакция беради. Шу билан бирга, баъзилар, улар бирор иш қилинса ҳам ҳеч нарса ўзгармайди деб ўйлашади.

Келинг, вазиятни тасаввур қилиб кўрайлик. Айтайлик, бизнинг умумий овқатланиш муассасаларимиздаги ошпазларнинг 50 фоизи мигрантлар. Тизимни ягона компания деб ҳисоблайлик. Барча муҳожирлар бир вақтнинг ўзида кетиб қолишди, дейлик.

Агар ошпазларнинг ярми йўқолса, маҳсулдорлик икки баравар, умумий унумдорлик эса 30 фоизга камаяди. Кейин нима бўлади?

Демак сизга жуда кўп официантлар, хизматчилар ва маъмурлар керак эмас экан. Ва сиз уларни ишдан бўшатишингиз керак.

Бу сизга бинолар керак эмас, уларни ҳам холи қиласиз. Ҳурматли ижарага берувчи, жойингизни қайтариб олинг. Сизнинг олган кредитингиз бизга қизиқ эмас. Уни ижарага хоҳлаган одамингизга беринг. Мигрантларнинг кетганига хурсанд бўлиб митинглар ўтказиш ҳам мумкин.

Бу сизга аутсорс керак эмаслигини англатади ва сиз ундан озодсиз. Саломат бўлинг, азиз пудратчилар – уйингизга қайтаверинг, айниқса сизнинг орзуингиз амалга ошди.

Ҳурматли меҳмонлар, сизни кўрганимиздан хурсандмиз. Нархлар энди 30 фоизга қимматлашди. Хўш, агар хоҳламасангиз, келган жойингизга кетаверинг.

Ҳурматли Федерал Солиқ хизмати, аввалгидан кўра камроқ пул бўлади. Сиз қандай қилиб пенсия ва полиция маошларини тўлашингиз бизни қизиқтирмайди.

Такрор айтаман – бу энг яхши ва юмшоқ вариант. Ва бу битта соҳа.

Ҳаммасининг пачаваси чиқади. Ўзига яраша оқибатлари билан.

1917 ва 1991 йиллардаги кескин таназзулдан кейин мамлакат қандай қилиб тикланган эди. Эндиги инқирозга улар яқинлаша олмайдиям.

Шунинг учун мигрантларнинг киришини чеклашни талаб қилган ҳар бир киши қуйидаги саволларга жавоб бериши керак:

– карьера ва профессионал ҳаётингизни бутунлай унутиб, иш жойини ўзгартиришга ва ҳозир мигрантлар ишлаётган жойга боришга тайёрмисиз;

– молиявий инқироз туфайли кредитлар ва депозитлар билан боғлиқ муаммоларга тайёрмисиз, бизнесингиз ва мулкингизни бутунлай йўқотишга тайёрмисиз;

– Даҳшатли инфляция ва турмуш даражасининг кескин пасайишига тайёрмисиз?

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya