Maqola

4 630 25/10/2016

%d0%b0%d1%85%d0%be%d0%bb%d0%b8

Ўзбекистон аҳолиси сони 2016 йилнинг 1 октябрь ҳолатига кўра 31 миллион 977,1 минг кишини ташкил қилди, дея хабар қилди Ўзбекистон республикаси давлат статистика қўмитаси сайтида хабар қилинган маълумотга таяниб “Кун.уз”.  Йил бошидан буён аҳоли сони 401,8 минг нафарга кўпайди ва бу 1,3 фоизлик ўсишни кўрсатади.

Жумладан, шаҳар аҳолиси сони 16181,4 минг кишини (жами аҳоли сонига нисбатан 50,6 фоиз), қишлоқ аҳолиси сони 15795,7 минг кишини (жами аҳоли сонига нисбатан 49,4 фоиз) ташкил этди.

Январь-сентябрь ойлари давомида 532,4 минг нафар бола туғилиб, мос равишда туғилиш коэффициенти 22,4 промиллени ташкил қилди (2015 йилда 22,8 промилле бўлган).

2016 йилнинг январь-сентябр ойларида 108,9 минг ўлим қайд этилган бўлиб, мос равишда ўлим коэффициенти 4,6 промиллени ташкил этди.

Вафот этганларнинг 59,4 фоизи қон айланиш тизими касалликларидан, 8,9 фоизи ўсимталардан, 5,9 фоизи овқат ҳазм қилиш аъзолари касалликларидан, 5,2 фоизи нафас олиш аъзолари касалликларидан, 6,3 фоизи бахтсиз ҳодиса, заҳарланиш ва жароҳатланишлардан вафот этган.

2016 йилнинг январь-сентябрь даври мобайнида 5,6 мингта 1 ёшгача бўлган болалар ўлими қайд этилди ва гўдаклар ўлими коэффициенти 10,1 промиллени ташкил этди.

Рўйхатга олинган 1 ёшгача ўлган жами болаларнинг 55,5 фоизи перинатал даврда юзага келадиган ҳолатлардан, 24,4 фоизи нафас олиш аъзолари касалликларидан, 9,8 фоизи туғма аномалиялардан, 3,1 фоизи юқумли ва паразитар касалликлардан вафот этган.

2015 йилнинг январь-сентябрь ойларида ФҲДЁ органлари томонидан 176,1 мингта никоҳ ва 22,2 мингта никоҳдан ажралишлар қайд этилган. Республика бўйича никоҳ тузиш коэффитсиэнти 7,4 промиллени, никоҳдан ажралиш коэффициенти эса 0,9 промиллени ташкил этди.

Дастлабки маълумотларга кўра, 2016 йилда республика бўйича кўчиб келганлар сони 106,5 минг кишини, кўчиб кетганлар сони эса 128,2 минг кишини ташкил этди. Миграция қолдиғи минус 21,7 минг кишини ташкил этди (2015 йилда минус 23,1 минг киши бўлган).

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya