Мақола

1 281 15/12/2022

Авиакомпания илк парвозларини келаси йилнинг биринчи чорагида бошламоқчи.

Ўзбекистоннинг янги “Air Samarkand” авиакомпанияси Россиянинг олтита шаҳрига парвозларни йўлга қўяди. Бу ҳақда Sputnik мухбирига Самарқандда бўлиб ўтган “Asia Connect: янги воқеликда авиакомпаниялар тармоғини ривожлантириш” конференцияси доирасида “Air Samarkand” PR директори Олег Иванов маълум қилди.

“Бизнинг авиакомпания биринчи босқичда Москва, Санкт-Петербург, Сочи, Екатеринбург, Қозон ва Самарага учади”, – дейди Иванов.

Авиакомпания илк парвозларини 2023 йилнинг февраль-март ойларида бошлашни режалаштирмоқда.

Компания Самарқандда жойлашган бўлиб, Европа ва Осиёнинг кўплаб йўналишларига парвозларни амалга оширади.

Шунингдек, янги авиакомпаниянинг йўналишлар тармоғида – Ҳиндистон, Саудия Арабистони, Исроил, БАА, Тожикистон ва Туркия бор.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация