Мақола

551 30/11/2023

Келаётган дам олиш кунларида ГИБДД томонидан бир қатор яширин текширувлар ўтказилиши режалаштирилган. Улар йирик аҳоли пунктларидан чиқиб кетаётган ҳайдовчиларга қаратилган бўлади. Ушбу чора-тадбирлар шаҳар ташқарисига йўл олган автомобиллар оқимининг кўпайиши туфайли амалга оширилмоқда.

Яширин патруллар одатда йўл ҳаракати полициясининг белгиси бўлмаган оддий автомобилларда амалга оширилади ва бутун жараён видеога ёзиб олинади. Асосий эътибор ҳайдовчилар кўпинча қоидаларни бузадиган, қарама-қарши йўлга чиқиб, юк машиналарини қувиб ўтишга ҳаракат қилиши кўп учрайдиган  шаҳар ташқарисидаги йўлларига қаратилади. Қоидабузарларга

биринчи қоидабузарлик учун 5000 рубл миқдорида жарима ёки 4 ойдан 6 ойгача ҳайдовчилик гувоҳномасидан маҳрум қилиш,

такрорий бузилишда эса “права”дан  бир йилгача маҳрум қилиш жазоси қўлланилади.

Инспекторлар ҳайдовчиларнинг ҳушёрлигини ҳам текширади. Шуни айтиш лозимки, ҳайдовчи спиртли ичимлик истеъмол қилмаган бўлса ҳам, машина бошқарувини маст одамга топширса ҳайдовчилик гувоҳномасидан маҳрум бўлиши мумкин. Бу ҳолатда жазо 30 минг рубл миқдорида жарима ва 1,5 йилдан 2 йилгача бўлган “права”дан маҳрум қилишни ўз ичига олади.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация