Мақола

1 180 02/05/2023

Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси раиси Оқилбек Жапаров Москвада ҳайдовчисиз таксилар тарқалиши эҳтимолидан хавотир билдирди. Бош вазирнинг сўзларига кўра, технологиядан фаол фойдаланиш Россия пойтахтида яшовчи кўплаб қирғизистонлик муҳожирларни ишсиз қолдириши мумкин.

Ўтган йили Россия ҳукумати Яндех компаниясига пойтахтда (Сколково ва Сириус марказида, шунингдек, Ясенево ва Иннополисда) экспериментал режимда ҳайдовчисиз таксиларни ишга туширишга рухсат берди.

“Бу ҳақиқатан ҳам мўъжиза, лекин яқин келажакда ҳайдовчисиз таксилар Москвани босиб кетиши ва бу кўплаб муҳожир фуқароларимизнинг иш жойларини йўқотишига олиб келиши эҳтимоли мени кўпроқ ташвишга солди. Бу биз учун муқаррар синовдир”, деди жаноб Жапаров Бишкекдаги ахборот технологиялари форуми чоғида.

Қирғизистон бош вазири, шунингдек, медиа саноатида сунъий интеллектдан (СИ) фойдаланиш тажрибаси ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди. Жаноб Жапаровнинг фикрича, сунъий интеллект одамларни, жумладан, оммавий ахборот воситаларида ҳам ўрнини боса олади.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация