Мақола

930 28/02/2022

Москва шаҳридаги “Приморье” банкида 1 АҚШ долларини 103,85 рублдан айирбошлаш мумкин.

28 феврал ҳолатига кўра, Москва шаҳридаги турли банкларда долларнинг рублга нисбати турлича миқдорда баҳоланмоқда.

Банк.ру сайти рўйхатига биноан, бошқа банклар билан солиштирганда, “1905 года” кўчасида жойлашган “Московский” ПАО Комбанк “Химик” банки долларни энг баланд нархда пулламоқда:

Сотиб олиш — 80,0 ₽

Сотиш — 200,0 ₽

“Московский филиал ООО КБ РУЖБА эса валюта айирбошлаш амалиётини ўртача нархда олиб бораётган банк ҳисобланади:

Сотиб олиш — 80,50 ₽

Сотиш — 150,00 ₽

Валюта алмаштириш амалиётидаги энг паст кўрсаткич Курская метро бекати яқинида жойлашган Приморье банкида қайд этилган:

Сотиб олиш — 70,0 ₽

Сотиш — 103,85 ₽

Россияда ишлаётган ўзбекистонлик меҳнат мигрантлари ўзларида мавжуд бўлган маблағларини энг паст кўрсаткич қайд этилган банкда айирбошлашлари мумкин.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация