Мақола

2 016 12/02/2024

Кўпчилик Россияда туғилган болалар Россия фуқароси бўлади, деб ўйлайди. Бу хато. Россия ўз ҳудудида туғилган болаларга туғилгани учунгина фуқаролик бермайди. Россияда туғилган болаларнинг ота-онаси қайси давлат фуқароси бўлса, фарзанди ҳам ўша давлат фуқароси бўлади. Масалан, Ўзбекистон фуқароси Россияда фарзандли бўлган бўлса, унда бола Ўзбекистон фуқароси бўлади, Россия фуқароси эмас.

Дунёда шундай давлатлар бор, уларнинг ҳудудида хорижлик аёллар фарзандли бўлса, туғилган бола ўша мамлакатнинг фуқаролигини олади. Яъни, ҳомиладор аёлнинг фуқаролиги хорижники бўлса ҳам, боласи шу ерда туғилгани учун фуқаролик олиши мумкин. Айрим давлатларда бола туғилганидан кейин ота-оналар ҳам боласининг кетидан фуқаролик олиши белгилаб қўйилган. Баъзиларида эса ота-она ҳам фуқаролик олиши учун бола катта бўлиб, бир оз вақт ўтиши керак.

Демак, 2024 йилда ўз ҳудудида туғилган болаларга фуқаролик берадиган давлатлар рўйхати билан танишинг:

  •   Аргентина
  •   АҚШ
  •   Канада
  •   Антигуа ва Барбуда
  •   Белиз
  •   Барбадос
  •   Боливия
  •   Бразилия
  •   Венесуэла
  •   Гайана
  •   Гватемала
  •   Гренада
  •   Гондурас
  •   Доминика
  •   Мексика
  •   Никарагуа
  •   Панама
  •   Покистан
  •   Парагвай
  •   Перу
  •   Сент-Кристофер ва Невис
  •   Сент-Люсия
  •   Сальвадор
  •   Сент-Винсент и Гренадин
  •   Тринидад ва Тобаго
  •   Уругвай
  •   Чили
  •   Эквадор
  •   Ямайка

Покистон давлати ўз ҳудудида туғилган болалар қочқинларнинг фарзанди бўлса, фуқаролик бермайди.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация