461 09/10/2022

Деярли ҳар куни кимдир Америкада нолегал қолиб кетгани ёки қолмоқчи экани ҳақида ёзади. Ёки турист ё бизнес виза билан келиб, қайтмоқчи эмаслигини, ўқишга кириб қолишни исташини айтади. Аксарияти ёшлар. Деярли ҳаммаси адвокат қидиради ёки юридик маслаҳат. Кўпи Ўзбекистонда ва бошқа мамлакатларда талабалар. 2-3 йил ўқиб қўйишган. Маслаҳатим: ўқишни битиринг!

Америкада нолегал юриш, қонунни бузиш ёки бирор баҳона топиб қолиб кетиш – тўғри йўл эмас.

Ҳозирги ўқишни битириб, диплом билан Америкага ўқишга ёки ҳатто ишга топшириш мумкин. Осон эмас, албатта, аммо АҚШда ёки бирор бошқа давлатда фаолият бошлашнинг осон йўлини қидирсангиз, адашасиз.

Дунёда осон ишнинг ўзи йўқ ва ҳар қандай мураккаб ишни қонунларга риоя қилган ҳолда амалга ошириш ҳамиша энг тўғри йўл.

Нолегал қолсам, нима бўлади, деб сўрашади. Нолегал юрасиз. Бугун бўлмаса, эртага барибир тутиласиз. Сиз кабилар кўплиги боис ватанда Америкага виза учун топширганларнинг аксарияти уни ололмай сарсон.

Work & Travel дастури бўйича келганлар, албатта қайтишингиз керак. Бу йил юзлаб ўзбекистонликлар шу дастурда қатнашиши учун рухсат берилган. Қайтмаганлар кўп бўлса, уни яна чеклашади. Натижада Ўзбекистон ёшлар учун яна бир имконият йўқ бўлади.

Навбаҳор Имамова

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация