Ҳуқуқшунос ва Migrant.mobi канали асосчиси Ботиржон Шермуҳаммадов YouTube ижтимоий тармоғидаги “Мигрант” каналида РВПга квота топшириш масаласи юзасидан жонли суҳбат олиб борди ва кузатувчилардан келган савол жавобларга атрофлича жавоб берди.
Суҳбат давомида РВП нима, қандай ҳужжатлар талаб қилинади, қандай қилиб квота билан РВП олиш учун ариза топширилади, қанча кутилади каби саволлар ўртага ташланди.
РВП нима? РВП бу чет эл фуқаросининг паспортига қўйиладиган муҳр. Бу статуснинг ўзига хос яхши томонлари бор. Энг асосийси РВП олинган регионда чет эл фуқаросига вақтинча яшаш ҳуқуқини беради ва бу ҳудудда ишлаш учун ҳеч қанақанги патент талаб қилинмайди. Яъни, РВП си бор фуқаро қайси ҳудудда РВП олган бўлса, шу ерда патенциз меҳнат фаолиятини юритиши мумкин. Бундан ташқари, РВП олган фуқароларимиз Россияда УМС олишлари мумкин. УМС бу Россияда бепул тиббий хизматлардан фойдаланиш ҳуқуқи ҳисобланади. РВП шахсга шундай қулайликлар яратади.
РВП нинг яна бир фойдали жиҳати, бу ҳужжатга эга бўлган шахслар Россияда якка тадбиркорлик билан шуғулланишлари мумкин бўлди.
РВП ва талаб этиладиган ҳужжатлар мавзусидаги бошқа маълумотларни қуйидаги видео орқали билиб олишингиз мумкин.