Мақола

1 744 03/04/2022

Россияга эндигина кўчиб ўтмоқчи бўлганларга ишлаш учун рухсатнома муддати давомида ВНЖ ҳам берилади.

Россия меҳнат муҳожирларининг айрим тоифаларига ВНЖ беришни режалаштирмоқда. Иқтисодий ривожланиш вазирлигининг ушбу қонун лойиҳаси ҳукумат томонидан қўллаб-қувватланди, деб хабар беради Спутник Тожикистон. Бундай рухсатномани энди Россияга чет элдан ишлаш учун келган юқори малакали мутахассислар олишлари мумкин.

«Агар чет эллик малакали мутахассис Россияда камида икки йил ишлаган, солиқ тўлаган ва яшаш учун рухсатномага эга бўлса, бундай ходимга муддатсиз яшаш учун рухсатнома берилиши керак», дейилади ҳужжат матнида.

Бундай мутахассисларнинг уч ойлик иш ҳақи ҳажми 750 минг рублдан кам бўлмаслиги керак. Ташаббус киритган шахснинг фикрича, ушбу янгилик мутахассисларга Россияда қолиш имконини беради. Шунингдек, Россияга эндигина кўчиб ўтмоқчи бўлганларга ишлаш учун рухсатнома муддати давомида ВНЖ ҳам берилади.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация