Мақола

1 104 28/03/2023

Андижон аэропорти аэродром мажмуаси реконструкция қилиниши муносабати билан 1 апрелдан бошлаб парвозлар учун ёпилди. Қурилиш ишлари йил охиригача давом этиши кутилмоқда.

1 апрелдан бошлаб Андижон халқаро аэропорти аэродром мажмуаси реконструкция қилиниши муносабати билан ҳаво кемаларини қабул қилиш ва чиқаришни вақтинча тўхтатади, деб хабар берди Uzbekistan Airports матбуот хизмати.

“Реконструкция доирасида учиш-қўниш йўлаги қопламаси, юриш йўлаклари ва самолётлар тўхташ жойларини модернизация қилиш, шунингдек, ёритиш ускуналари, метеорологик ва радионавигация қўниш тизимларининг янги тизимини ўрнатиш режалаштирилган”, — дейилади компания хабарида.

24 март куни аэронавтика ахборот тизимида (НОТАМ) Андижон аэропорти 2023 йил охиригача реконструкция қилиш учун ёпилиши ҳақида хабар чиқди.

2022 йил апрель ойида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевга Фарғона водийсининг учта вилояти учун ягона халқаро аэропорт қуриш лойиҳаси тақдим этилган эди.

Ўша йилнинг июнида Uzbekistan Airports компанияси раҳбари Раъно Жўраева Фарғона водийсидаги аэропортларни ривожлантиришнинг иккита сценарийси ҳақида гапириб ўтган эди: аэропортларни реконструкция қилиш ва уларнинг ҳозирги жойлашган жойларида янги қуриш ҳамда учта вилоят учун Uzbekistan Airports компаниясининг ягона ҳаво бандаргоҳини қуриш.

Бу ҳақда “Газета.уз” хабар берди.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация