Мақола

1 047 01/02/2023

«НОСТРОЙ» раҳбари Россиядан депортация қилинган мигрантларни амнистия қилишни таклиф қилди. Россияда қурилиш соҳасида ишлаган ва миграция қонунчилигини бузгани учун депортация қилинган чет эл фуқаролари мамлакатга ишлаш мақсадида қайтишлари учун амнистия қилиниши керак. Бу таклиф Қурувчилар миллий ассоциацияси (НОСТРОЙ) президенти Антон Глушков томонидан айтилди.

“Менимча, энди Россия Федерацияси ҳудудидан депортация қилинган чет эллик ишчи кучига амнистия қўллаш механизмини ишлаб чиқиш вақти келди. Чунки бу хорижий ишчи кучи бизга керак, у Россияда тажриба орттирган ва ишлаб чиқариш кўникмаларига эга”,- деди Глушков журналистларга.

Унинг фикрича, миграция қонунчилигини бузгани учун депортация қилинган мигрантлар сони анчагина кўп. Фақат Тожикистон мисолида кўрсак, 500 мингга яқин ишчилар депортация қилинган, деб тушунтирди “НОСТРОЙ” раҳбари.

Глушковнинг қўшимча қилишича, қоидабузарликлар турли характерга эга.
Мигрантларнинг аксарияти жарималарни тўламаслик ёки Россия ҳудудида бўлиш тартибини бузиш ҳолатлари сабабли қоидабузар деб топилган.

Қурувчилар бирлашмаси раҳбари шунингдек, суд амалиёти алллақачон шакллантирилаётганлигини, чет эллик фуқаролар ўзларининг депортациялари устидан судга мурожаат қилишлари ва меҳнат қилиш учун Россияга қайтиш ҳуқуқларини тиклашлари мумкинлигини айтди.

2022 йилда Россияда 6,5 миллионга яқин қурувчи ишлаган, 2030 йилда эса қурилиш индустриясини ривожлантириш мақсадлари ҳисобга олинса, уларнинг сони 8 миллион нафарга етиши керак, деди Глушков. Бундай ҳолда Россияда қурилиш соҳаси таълим муассасаларини битирувчиларининг фақатгина 40 фоизи ўз касбида ишлашда қолмоқда, деди у.

Манба: ТАСС.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация