Мақола

985 11/02/2022

Россия соғлиқни сақлаш вазирлиги хорижий фуқароларнинг тиббий кўрикдан ўтиш муддатига доир масалага ойдинлик киритди. Унга кўра, Соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғига мувофиқ назарда тутилган 3 ойлик муддат тиббий кўрикдан ҳар 3 ойда бир марта ўтиш зарурлигини англатмайди.

Вазирлик Ахборот хизматининг хабар қилишича, кимё-токсикологик тадқиқотларни ўз ичига олган тиббий кўрикни ўтказиш тартиби РФ Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 19 ноябрдаги №1079н буйруғи билан тасдиқланган ва 2022 йил 1 мартдан кучга киради.

«Янги таҳрирдаги буйруқда кўрсатилган (уч ойлик) муддат тиббий ҳужжатларни ҳудудий ички ишлар идораларига бериш муддатини англатади. Ҳеч бир ҳолатда тиббий кўрикдан 3 ойда бир марта ўтиши зарурлигини англатмайди», – дейилади вазирлик хабарида.

Худди шу меъёр Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 1 мартга қадар амалда бўлган буйруғида мавжуд.

Маълумки, хорижий фуқаролар ва фуқаролиги йўқ шахслар танасида гиёҳванд, психотроп, янги турдаги ўта хавфли психофаол моддалар ва уларнинг метаболитлар, шунингдек, атрофдагиларга хатарли бўлган юқумли касалликлар бор-йўқлиги ҳамда одам иммунтанқислиги вируси (ОИВ) чақирувчи касалликлар мавжудлигини аниқлаш мақсадида ўтказиладиган тиббий кўрик 25.07.2002 йилдаги №115-ФЗ федерал қонун талаби билан амалиётга киритилган. 01.07.2021 йил «Россия Федерациясидаги хорижий фуқароларнинг ҳуқуқий мақоми тўғрисида»ги қонун №274-ФЗ билан янги таҳрирда қабул қилинган.

Қўшимча равишда қайд этилишича, Москва ҳукуматининг 28.09.2021 йилдаги №1517-ПП қарорига асосан 2021 йил 29 декабрдан эътиборан тиббий кўрикдан ўтиш мумкин бўлган тиббиёт муассасалари рўйхати кенгайтирилди. Рўйхатга 17та, шу жумладан, болалар тиббиёт ташкилотлари киритилган.

Эслатиб ўтамиз, ушбу меъёр миграция соҳаси юристлари ва хорижий фуқароларда турли саволлар, англашилмовчиликлар пайдо бўлишига сабаб бўлаётган эди.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация