Қарор 1 майдан бошлаб кучга кирган.
1 майдан бошлаб Арманистон ҳукумати мамлакатга кирувчи саёҳатчилар учун коронавирус чекловларини бекор қилди. Эндиликда хорижлик сайёҳлардан ҳам коронавирусга қарши эмлаш сертификати ва ПЦР тестининг салбий натижаларини тақдим этиш талаб этилмайди.
Бу ҳақда Арманистоннинг МediaMax нашри мамлакат соғлиқни сақлаш вазири Анахит Аванесяннинг ҳукумат йиғилишидаги баёнотига асосланиб хабар бермоқда.
“Дунёда коронавирус пандемияси билан боғлиқ барқарор вазият ва пандемия суръати пасайганини ҳисобга олиб, биз баъзи чекловларни олиб ташлашга қарор қилдик. Қуруқлик чегараси орқали, шунингдек, аеропортлардаги назорат-ўтказиш пунктлари орқали киришда ПЦР тести ёки эмлаш сертификатини тақдим этиш талаби бекор қилинди”, — дейди вазир ўз баёнотида.