Maqola

1 022 13/12/2022

Кўриш чегарасининг пасайиши (400м.), туман ва кучли шамол “Азимут” авиакомпаниясининг Қаршига учган рейсини Самарқанддаги муқобил аэродромга йўналтирилишга сабаб бўлди.

Ноқулай об-ҳаво шароити туфайли Россиянинг “Азимут” авиакомпаниясига тегишли, Москвадан Қаршига йўл олган A47095 рейси  Самарқанд аэропортига йўналтирилди. Маҳаллий вақт билан соат 07:15 да бортида 100 нафар йўловчи бўлган самолёт аэропортга келиб қўнди. 

12 декабрда об-ҳаво ўзгариши сабабли  Қарши халқаро аэропортида рейсларни қабул қилиш ва жўнатиш бўйича чекловлар бекор қилинди, деб хабар берди Uzbekistan Airports матбуот хизмати.

«Amina» dasturi, registratsiya, reyestr, patent, «zapret» va «vidvoreniye» haqida suhbat

Navigatsiya