Мақола

1 013 09/03/2023

Приморск ўлкасидаги Aртём шаҳарчасидаги ётоқхоналардан бирида Марказий Осиёдан Россияга келган хорижлик ишчилар ўртасида тунда оммавий муштлашув содир бўлди.

Приморск ўлкаси бўйича Ички ишлар вазирлиги матбуот хизматининг хабар беришича, ётоқхонада яшовчи икки нафар марказий осиёлик фуқарога бир неча ҳамюртларимиз келиб, темир эшикни бузиб, шахсий адоват асосида ватандошларини калтаклай бошлаган.

Воқеа жойига аҳоли полицияни чақирган. Жабрланувчилар ҳуқуқ-тартибот идораларига ариза билан мурожаат қилмаган, ҳодиса иштирокчилари эса кириш эшигини таъмирлаган.

Муштлашувда қатнашган муҳожирларнинг бир қисми Россияда ноқонуний бўлиб турган. Улардан 23 ёшдан 45 ёшгача бўлган уч нафари қўлга олинган. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари чет эл фуқаролари томонидан Россияда бўлиш режимини бузиш факти бўйича маъмурий иш қўзғатди, улардан иккитасига нисбатан Россия Федерацияси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 18.8-моддаси 1.1-қисмига мувофиқ маъмурий иш очилган  (чет элликларнинг Россияда бўлиши тўғрисида).

Бундан ташқари, ички ишлар органлари томонидан фуқаролар тинчлиги ва осойишталигини бузганлиги учун мигрантларга 3 та баённома тузилди.

Ҳозирда муштлашувда қатнашган ноқонуний мигрантлар маъмурий қамоққа олинганлар учун камерада. Қонунга кўра, фуқаролар тинчлигини бузган қўлга олинган хорижликлар Россия ҳудудидан чиқариб юборилиши мумкин.

Манба: Медиа-миг.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация