Мақола

2 123 01/04/2023

Қатор чекловлар олиб ташланганидан кейин Тожикистон ва Ўзбекистонлик меҳнат мигрантлари қишлоқ хўжалиги соҳасида ишлаш учун баҳор ва кузда Астрахань вилоятига келишлари кутилмоқда.

Астрахань вилоятида 2024 йилгача қўшни давлатлардан меҳнат мигрантларининг киришига чеклов қўйилмайди, деб ёзади “Российская газета”.

Бундай қарор вилоятдаги ижтимоий-меҳнат муносабатларини тартибга солиш бўйича вилоят комиссияси томонидан қабул қилинди.

Сабаби, баҳорда вилоятга экин экиш, кузда эса ҳосилни йиғиштириб олиш учун ишчи кучи керак. Айни пайтда қишлоқ хўжалигида, айниқса, сабзавотчиликда  кўплаб ишчилар етишмаслиги кузатилмоқда.

Вилоятда пандемия сабабли ишчи кучининг кириб келиши кескин камайди. Авваллари минтақага Тожикистон ва Ўзбекистондан ҳар йили 11 мингга яқин ишчилар келарди. Вилоятда уларнинг ўрнини ҳали ҳеч ким боса олмаган.

Бу ерда сабзавот йиғим-теримини асосан қўлда қилиш керак, чунки комбайнлар қовоқча ва тарвузларнинг кўринишига зиён етказади.

Вилоятга қишлоқ хўжалигидаги  маҳаллий фермерларга ёрдам бериш учун бўш иш ўринларини тўлдирадиган 10 мингга яқин меҳнат мигрантларининг келиши кутилмоқда.

Бундан ташқари вилоятда ҳайдовчи, тикувчи, электр пайвандчи, сотувчи, қўриқчи, электромонтёр, монтёр ва бошқа мутахассисларга талаб катта бўлгани учун мигрантлардан нафақат фермерлар, балки бошқа соҳадаги иш берувчилар ҳам умид қилмоқда.

Айтганча, Астрахань вилоятида энг юқори иш ҳақи қазиб олиш саноатида таклиф этилади, маош – ойига ўртача 111 минг рублни  ташкил этади.

Манба: Sputnik Таджикистан.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация