Мақола

1 430 04/04/2023

Lacetti  автомобилининг Ўзбекистонлик 12 ёшли йўловчиси ҳодиса жойида вафот этди.

Россиянинг Астрахань вилоятида содир бўлган ЙТҲда 12 ёшли ўзбекистонлик қизча ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда “РИА Новости”.

Бахтсиз ҳодиса 2 апрель куни Нариманов туманида содир бўлган. Р-215 автомобиль трассасининг таъмирлаш ишлари олиб борилаётган 15-км қисмида КамАЗ светофорда турган Lacetti‘га келиб урилган.

Зарба натижасида Lacetti’ бориб Nissan Pathfinder га тўқнашган, у бориб Skoda Kodiaq га, бу эса ВАЗ-2110 га урилган.

Ҳодиса оқибатида Chevrolet йўловчиси, 2011 йилда туғилган ўзбекистонлик қиз воқеа жойида вафот этган. Nissan  автомашинасидаги етти ёшли қизча  тан жароҳатлари билан касалхонага ётқизилган.

Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари мазкур йўл ҳодисаси юзасидан тергов олиб бормоқда.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация