Maqola

1 812 03/07/2023

Ўзбекистон фуқаросига нисбатан Астрахан шаҳри Киров тумани бўйича тергов бўлими томонидан жиноят иши қўзғатилган.

Ўзбекистонлик фуқаро 2023 йил 28 июнга ўтар кечаси содир этилган қотилликда гумон қилинмоқда. Иш материалларидан маълум бўлишича, уч нафар ўзбекистонлик Астрахан кафеларидан бирида бўлиб, улар ўртасида можаро муштлашувга айланган. Жанжал тугагач, эркаклар уйларига кетишган.

Аммо гумонланувчи ўз дўстига нисбатан нафратини тўхтата олмаган. У шериги ухлаб қолишини кутган, сўнг пичоқ билан унинг бўйнига бир неча марта зарба берган. Жабрланувчи олган жароҳатларидан воқеа жойида вафот этган.

Жиноятчи қочиб кетган, бироқ таъқиб натижасида қўлга олинган. Ҳозирда бўлим жиноий иш бўйича терговни давом эттирмоқда ва воқеанинг барча ҳолатларини аниқламоқда.

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya