Мақола

520 21/11/2023

Сўнгги маълумотларга кўра, шаҳарда 20 киши гиёҳвандлик моддасидан заҳарланган.

Россия Ички ишлар вазирлиги расмий вакили Ирина Волк Астраханда 20 кишини заҳарлаган дори воситаларини сотишда гумон қилинган уч нафар хорижликни қўлга олинганини маълум қилган.

Россия ИИВ ҳудудий бош бошқармасининг наркотик моддаларнинг ноқонуний айланишига қарши кураш бошқармаси ходимлари гумонланувчиларнинг шахсини аниқлади. Улар Қирғизистон, Ўзбекистон ва Тожикистон республикаларининг уч нафар фуқароси бўлиб чиқди. Улар Ставропол ўлкасида ушланиб, Астраханга олиб кетилган.

Волк хабарига кўра, тиббиёт муассасасидан 20 нафар астраханлик номаълум моддадан заҳарланиш белгилари билан реанимация бўлимига ётқизилгани ҳақида маълумот олган. Жабрланувчилар бир кун олдин синтетик гиёҳванд моддаларни истеъмол қилгани аввалроқ аниқланган эди.

Ушбу фактлар асосида Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 228-моддаси 3-қисми “а” банди (Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ёки уларнинг аналогларини ноқонуний сотиш) назарда тутилган жиноят асосида жиноий иш қўзғатган.

Жиноий тергов доирасида зарурий экспертизалар, жумладан, генетик экспертиза тайинланди. Воқеа сабабларига ойдинлик киритилмоқда. Бундан ташқари, полиция жиноятчиларнинг  шерикларини, шунингдек, ҳаёт учун хавфли бўлган тақиқланган моддаларни ишлатиши мумкин бўлган бошқа шахсларни аниқламоқда. Гиёҳванд моддаларни ноқонуний муомаладан бутунлай чиқариб ташлаш чоралари кўрилмоқда.

Аввалроқ Соғлиқни сақлаш вазирлиги 17-20 ноябр кунлари орасида С.М. Киров номли касалхонага 19 нафар бемор гиёҳвандлик ва психотроп препаратлардан заҳарланиш белгилари билан ётқизилганини хабар берган. Касалхонада дори воситаларидан заҳарланган 17 нафар бемор даволанмоқда. Улардан 6 нафарининг аҳволи оғир, 11 нафарининг аҳволи ўртача оғирликда эканини маълум қилинган.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация