Author Archive

Самара-Чимкент трассасида содир бўлган ЙТҲда ўзбекистонлик ва тожикистонликлар ҳалок бўлди

29 октябрь куни 34 ёшли Тожикистон фуқароси ўзининг Kia Rio  автомашинасида Ақтўбе вилоятининг Кобда қишлоғи йўналишида, Самара-Чимкент автомобил йўлининг 606-километрида 31 ёшли Ўзбекистон фуқароси бошқарувидаги Chevrolet Captiva автомобили билан тўқнашиб кетган. Полиция маълумотларига кўра, Kia Rio ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, Ўзбекистон фуқароси бошқарувидаги машинага урилган. Ҳодиса оқибатида иккала ҳайдовчи ва...

Россия уяли алоқа операторлари мобил интернет тарқатишни бепул қилади

Бу шуни англатадики, 2023 йил 23 октябрдан бошлаб Россия уяли алоқа операторлари мобил телефонлардан интернет-трафикни тарқатиш учун тўлов олмайди. Бундай қарор Федерал Монополияга қарши Хизмат (ФАС) томонидан истеъмолчиларнинг шикоятларини кўриб чиққандан сўнг қабул қилинди. Аввалроқ, 2022 йилда МТС, «Мегафон», «Билайн» ва «Теле2» интернет-трафик тарқатиш учун тўловлар жорий қилган эди....

Migrant news – мигрантлар учун ҳафта янгиликлари I 29.10.2023

Депортация бўлганлар қочиб кетди Бугун дастуримизда: Алишер Қодиров рус депутати Делягинга жавоб қайтарди. Москвада ўзбекистонлик аёл икки боласини сотиб юборган. Марказий осиёликлар энди Россия банкларининг карталарини масофадан очиши мумкин Кубанда уч муҳожир қочоқ қидирилмоқда: уларнинг икки нафари ўзбек Ўзбекистонлик мигрант хорижда қандай қилиб молиявий компенсация олиши мумкин? Россиянинг Ўзбекистондаги...

Исроилдан учиб келган ўзбек Маҳачқалъада оломон таъқибига учради

29 октябрь куни кечқурун Исроилдан келган самолёт туфайли оломон Махачқалъа халқаро аэропортига бостириб кирди. Қўлларида Фаластин байроқларини кўтарган оломон аэропортда, ҳатто учиш-қўниш йўлагида Исроил фуқароларини излай бошлади. Аллақачон қўнган самолётдаги йўловчилар ўз хавфсизлигидан хавотирланиб, бир неча соат давомида самолётларни тарк эта олмаган. Айрим телеграм каналларида тарқатилган исроилликларнинг Доғистонга келаётгани...

Волгограднинг учта туманида мигрантларга қарши рейдлар ўтказилди

Рейддан мақсад, муҳожирларнинг қонунга риоя қилишини назорат қилиш эди. 27 октябрь куни Волгограднинг учта туманида хорижлик фуқароларнинг меҳнат ва миграция қонунчилигига риоя этишини назорат қилиш бўйича рейд доирасида тадбирлар ўтказилди. Ички ишлар вазирлигининг Волгоград вилояти бўйича бош бошқармаси матбуот хизматининг маълум қилишича, чет элликлар миграция ва меҳнат қонунчилиги нормаларига...

Москвада Россия фуқаролигини олган Марказий Осиё фуқароларига нисбатан 22 та жиноий иш очилди

Москва СК (Тергов қўмитаси) ҳарбий хизматдан бўйин товлагани учун Россия фуқаролигини олган асли Марказий Осиёда туғилган фуқароларга нисбатан 22 жиноий иш қўзғатди. 80 нафар фуқаро Россия Федерацияси Қуролли Кучлари сафига хизмат қилиш учун юборилди, дейилади қўмита матбуот хизмати хабарида. Хабар беришларича, терговчилар ҳарбий хизматни ўташдан бўйин товлаётган шахсларни аниқлаш...

Истиқлолдан Истиқболга: Туркия Асри

Республиканинг 100 йиллигига бағишланади Халқимиз 100 йил олдин худди бугунги санада, аждодларимиз 900 йил мобайнида яшаб келган Онадўли заминида бизни тамомила йўқ қилмоқчи бўлганларга қарши Чаноққалъа ёки Ал-Қутда бўлгани каби, узоқ давом этган жангдан сўнг қайта куч тўплади ва миллий озодлик курашида ғалабага эришди. Мустақиллик руҳи билан барпо этилган...

Мигрантларга ўз яшаш жойи бўйича “Госуслуги” орқали рўйхатдан ўтишга рухсат берилди

26 октябрдан бошлаб хорижий фуқаролар “Госуслуги” портали орқали ўз яшаш жойи бўйича электрон рўйхатдан ўтиш имкониятига эга бўлди. Бунда мулк эгаси мигрант томонидан тақдим этилган аризани тасдиқлаши керак. Янги норма хорижий фуқарога “Госуслуги” портали орқали миграция пропискаси органига Россияга келганлиги, шунингдек, 18 ёшга тўлмаган фарзандларининг келиши тўғрисидаги билдиришномани мустақил...

Тўққиз ой ичида Ўзбекистонга келган пул ўтказмалари ҳажми ўтган йилга нисбатан камайди

Марказий банк бошқаруви раиси Мамаризо Нурмуродов 26 октябрь куни Тошкентда бўлиб ўтган брифингда 2023 йилнинг январидан сентябригача Ўзбекистонга келган пул ўтказмалари ҳажми 8,4 миллиард долларни ташкил этганини маълум қилди. Бироқ айтилишича, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан пул ўтказмалари бўйича кўрсаткич 33,7 фоизга пасайган. МБ бошқаруви раисининг сўзларига кўра,...

Патриарх муҳожирлар оқими туфайли Россия ўзлигини йўқотишидан қўрқмоқда. Муфтий бошқача фикрда

Москва ва Бутун Россия Патриархи Кирилл МПГУ талабалари билан учрашувда, агар хориждан жалб қилинган меҳнат муҳожирларининг маданияти ҳукмронлик қила бошласа, Россия ўзининг маданий ўзига хослигини йўқотиши мумкин, деб иддао қилган. “Бундай одамлар бизга на эътиқоди, на маданияти билан яқинлашмайди. Уларнинг ўз эътиқоди ва ўз маданияти бор. Ўқимишли, ақлли рус...
«Putin uchun o‘lish»: Markaziy Osiyoliklarning Rossiya armiyasidagi fojiasi

Navigatsiya