Author Archive

Думага мигрантларнинг мактаблар, касалхоналар ва таксиларда ишлашини тақиқловчи қонун лойиҳаси киритилди

Бу иқтисодиётнинг ушбу тармоқларида мигрантлар сонининг кўпайишини тўхтатиб, россияликларни қўшимча иш билан таъминлайди, дейилади унинг изоҳида. “Справедливая Россия – За правду” партияси етакчиси Сергей Миронов бошчилигидаги бир гуруҳ депутатлар Давлат Думасига хорижий фуқароларнинг мактаб, такси ва тиббиёт муассасаларида ишлашини тақиқловчи қонун лойиҳасини тақдим этди. Ҳужжат Дума маълумотлар базасида жойлаштирилган....

АҚШга визани суҳбатсиз янгилаш мумкинми?

АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси маълум қилишича, Қўшма Штатларнинг иммиграция қонунчилигига мувофиқ, айрим ноиммиграцион визага мурожаат этувчилар ўз визаларини консул билан суҳбатдан ўтмасдан янгилашлари мумкин экан. Бироқ бу имкониятга эга бўлиш учун мурожаат қилувчилар айрим талабларга жавоб беришлари лозим. Қуйидаги шахслар талабларга жавоб беради: Ўзбекистон резидентлари, фуқароликларидан катъий назар, ҳали ҳам...

Ўзбекистон Республикасининг Тель-Авивдаги элчихонаси Исроилдаги ватандошларга мурожаат қилди

Сўнгги кунларда Фаластин ва Исроил ўртасида қуролли тўқнашувлар фаоллашгани муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг мазкур давлатдаги элчихонаси мамлакатда бўлиб турган ватандошларга мурожаат билан чиқди. “Вазиятнинг кескин кучайиши муносабати билан Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонасининг Консуллик бўлими Ўзбекистоннинг Исроилдаги фуқароларига барча зарур эҳтиёт чораларини кўришни, хавфсиз жойларда бўлишни ва расмий органлар хабардор қилинмагунча...

Янги қоидалар: мигрантлар Ички ишлар вазирлигини ишга жойлашиш тўғрисида хабардор қилиши шарт

Буйруқ 2024 йил 7 январдан кучга киради.  Россиядаги меҳнат муҳожирлари Россия Федерацияси Ички ишлар вазирлигини мамлакатда ишга жойлашгани ҳақида олдиндан хабардор қилишлари керак. Бу ҳақда ҳуқуқий ахборотнинг расмий интернет порталида эълон қилинган буйруқда маълум қилинди. Тегишли ҳужжат рус тилида қўлда ёки компьютерда тўлдирилиши керак. Кейин у Россия Ички ишлар...

Путин мигрантлар оқимини камайтирмоқчи, амалдорлар кўпайтириш тарафдори

Марказий Осиё давлатлари фуқароларининг Россияга меҳнат миграцияси масаласи юқори даражада фаол муҳокама қилинмоқда. Россия меҳнатга лаёқатли аҳолининг қарийб 3,7 фоизини ташкил этган  мигрантлар учун асосий манзил бўлиб қолмоқда. Россия президенти Владимир Путин технология тараққиёти туфайли муҳожирларга бўлган эҳтиёж вақт ўтиши билан камаяди, деб ҳисобласа, Иқтисодий тараққиёт вазирлиги уларнинг оқимини...

Тюмендаги муҳожирларга Россия паспорти “военкомат”да берилмоқда

Бутун Россияда бўлгани каби Тюмень вилоятида ҳам муҳожирларга Россия паспортини бериш тартиби соддалаштирилди. Энди уларга фуқаролик ҳужжати ҳарбий комиссариятда берилади. Паспорт билан бирга Россиянинг янги фуқаросига ҳарбий хизматга рўйхатдан ўтиш учун чақирув қоғози ҳам қўшиб берилади. Мигрантларнинг “вақтини тежаш” мақсадида тартиб соддалаштирилган. Мамлакатда ҳарбий рўйхатга олиш идорасига келмаганлик учун...

Қатар Ўзбекистонга визасиз режим жорий қилди

Маълумки, жорий йилнинг 5 июнь куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Қатар фуқаролари учун визасиз режим жорий этиш тўғрисидаги фармонни имзолаган эди. Ҳужжатга кўра, Қатар фуқаролари Ўзбекистонга кирган кундан бошлаб 30 кун давомида визасиз қолиши мумкин. Худди ўша куни Қатар Амири Шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний давлат ташрифи билан...

Германия олти давлат билан миграция бўйича музокаралар олиб бормоқда

Улар орасида Ўзбекистон ҳам бор. Германия федерал ҳукумати “миграция ҳамкорлиги” доирасида бир қанча давлатлар билан миграция масалаларини фаол муҳокама қилмоқда. Асосий мақсадлардан бири ноқонуний мигрантларни ўз ватанларига жадал қайтаришдир. Ҳозирда бу музокаралар олтита давлатга тегишли: Грузия, Молдова, Кения, Колумбия, Ўзбекистон ва Қирғизистон. Марказий Осиёнинг икки давлати – Ўзбекистон ва...

Россия Федерациясига янги муҳожирларни жалб қилиш зарурлиги айтилмоқда

Сергей Миронов: “Россия захираларини тўлдириш учун муҳожирлар оқимига муҳтож”. Россияда меҳнат заҳиралари тугаган, шунинг учун зудлик билан мамлакатга янги муҳожирлари  зарур, деган рестораторлар ва меҳмонхоначилар федерацияси мувофиқлаштирувчи кенгаши раиси Сергей Миронов. У яқин келажакда миграция сиёсатидаги тегишли ўзгаришларни тахмин қилди. “Кадрлар етишмайди. Ва нафақат ресторан саноатида, балки ҳамма соҳада....

Паспортсиз авиачипта харид қилиш мумкинми?

“Uzbekistan Airways” ижтимоий тармоқлардаги танқидларга жавоб берди. Ижтимоий тармоқда “Uzbekistan Airways” АЖ авиакомпанияси кассаларида чипталарни расмийлаштириш учун фуқаронинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатнинг асл нусхаси талаб қилингани танқид остига олинган эди. Худди шу масала Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати мажлисида кўриб чиқилди. “Uzbekistan Airways” АЖ бунга жавобан ўзининг сайтида бунга жавоб...
«Putin uchun o‘lish»: Markaziy Osiyoliklarning Rossiya armiyasidagi fojiasi

Navigatsiya