Author Archive

Воронежда ўзбек ҳамюртини пичоқлаб ўлдирди

Қотил ҳам, ўлдирилган ҳам бир муассаса ходимлари эди. 7 сентябрь куни Воронеж вилоятининг Рамонский туманидаги кафе ҳудудидан 55 ёшли муассаса ходимининг жасади топилган. Қайд этилишича, марҳум Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган. Қотиллик иши бўйича жиноий иш қўзғатилганидан сўнг полиция ходимлари унинг ҳамюрти бўлган 41 ёшли ҳамкасбини қўлга олган. Тергов ҳаракатлари...

Қозоғистон фуқаролигини олганлар кўпаймоқда

Жорий йилнинг 7 ойи давомида 14561 нафар хорижлик Қозоғистон фуқаролигини олган. “2022 йилда Қозоғистон Республикаси фуқаролигини 22 114 киши қабул қилган, шундан 17 663 нафари “қандас”лардир. (Қандаслар – илгари Қозоғистон Республикаси фуқароси бўлмаган, ўз тарихий ватанига келган ва қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тегишли мақомга эга бўлган этник қозоқлар ва...

Краснодар масжидида рейд – Россия фуқаролигини олган мигрантлар қўлга олинди

Россия полицияси ФСБ ва Россия гвардияси (ОМОН ва СОБР) иштирокида 2023 йил 8 сентябрь куни, жума намози тугаши билан Краснодардаги жоме масжидида рейд ўтказди. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, улар асосан Россия фуқаролигини олганларни ҳибсга олишган. Рейд ўтказган хавфсизлик кучлари Россия фуқаролигига эга бўлган муҳожирларни ҳарбий комиссариатга рўйхатдан ўтиш учун  олиб...

ФСБ миграция хизматининг собиқ раҳбарларини ҳибсга олди

ФСБ тезкор ходимлари Ички ишлар вазирлиги терговчилари билан биргаликда Москва вилоятининг Ленинск шаҳар тумани ИИВ миграция бошқармаси собиқ бошлиғи Николай Сидоренко, шунингдек, унинг собиқ ўринбосари Алексей Тахтаровни қўлга олди. Иккаласи ҳам мансаб ваколатларини суиистеъмол қилганликда гумон қилинмоқда. Улар уч йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиниши мумкин. Тергов маълумотларига кўра,...

167 йўловчиси бўлган самолёт далага қўнди

«Уральские авиалинии» компаниясининг йўловчи самолёти далага фавқулодда қўнишга мажбур бўлди, деб хабар берган МЧСнинг Новосибирск вилояти бўйича бош бошқармаси. Самолёт соат 9:44 да Новосибирск ва Омск ўртасида жойлашган Убинское қишлоғи яқинида қўнган. Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғин ва жабрланганлар йўқ. “Қутқарувчилар воқеа жойида. Биз буни назорат остида ушлаб турамиз. Биз...

Migrant news – мигрантлар учун ҳафта янгиликлари I 10.09.2023

КЕЛИН ЎҒРИСИ ҚЎЛГА ТУШДИ  Бугун дастуримизда: Долларнинг қимматлашиши қурилишдаги кадрлар етишмовчилигига сабаб бўлмоқда. Россия ҳукумати муҳожирларни жалб қилишга чақирмоқда 16 ёшли қизни ўғирлашга уринган ўзбекистонлик аэропортда қўлга олинди; Ўзбекистонга маҳаллий пул ўтказиш тизимлари орқали хориждан пул ўтказиш тақиқланди Юнистрим» Тожикистонга ва Тожикистондан чет эл валютасида пул ўтказмаларини тўхтатди; Россия...

Санкт-Петербургда патент тўловлари қимматлашиши мумкин

Санкт-Петербургда мигрантлар учун патентлар нархи ўзгариши мумкин. 8 сентябрь куни коррупцияга қарши экспертиза порталида эълон қилинган қонун лойиҳасидан келиб чиққан ҳолда, шаҳар ҳокимияти уни ҳисоблаш учун қўлланилган коеффициентни ўзгартирмоқчи. “2024 йил учун Санкт-Петербургдаги меҳнат бозорининг ҳудудий хусусиятларини акс эттирувчи коэффициент 1,688693 қилиб белгилансин”, — дейилади ҳужжатда. Патент нархини ҳисоблашда...

Собянин янги муддатга Москва мэри этиб қайта сайланди

Дастлабки маълумотларга кўра, Сергей Собянин Москва мэрлигига сайловда 77 фоиздан ортиқ овоз тўплаган. У москваликларга миннатдорчилик билдирди ва шаҳарни ободонлаштиришга ваъда берди. КПРФ, ЛДПР ва “Новые люди” партияларидан рақобатчилар 10 фоиздан кўп овоз олмаган. Москвада мэр сайлови бўйича овоз беришнинг дастлабки натижалари сарҳисоб қилинди. Сайловда 3,3 миллион киши иштирок...

Мироновнинг Россия Федерациясининг янги фуқароларига оналик капиталини бермаслик ғояси танқид қилинди

«Справедливая Россия — За правду» фракциясининг Россия фуқаролигини олган муҳожирларга кейинги беш йил давомида оналик капиталини бермаслик тўғрисидаги таклифи ҳуқуқий жиҳатдан нотўғри, деди мигрантлар федерацияси президенти Вадим Коженов. «Қонун лойиҳаси қабул қилинмаслиги аниқ, бу бемаънилик. Бу кўриб чиқилишига ва қабул қилинишига жиддий ишонасизми? Россия фуқароси қонунга кўра, оналик капитали...

Бугун Ўзбекистонда зилзила рўй берди

ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бугун 11 сентябр куни маҳаллий вақт билан 06:54 да зилзила содир бўлганини хабар қилган. Зилзиланинг эпицентри Фарғона вилояти, Фарғона шаҳрида деб айтилмоқда. Зилзила координаталари: 40,23 градус шимолий кенглик; 71,77 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=4,5. Чуқурлик 5 км. Зилзила эпицентри Тошкентдан 244...
«Putin uchun o‘lish»: Markaziy Osiyoliklarning Rossiya armiyasidagi fojiasi

Navigatsiya