Author Archive

“Тожикистонликлар оммавий равишда Россия фуқаролигига ўтмоқда” – таҳлилчи

Тожикистон аҳолисининг учдан бир қисми Россияда яшайди. Бу 3 миллиондан ортиқ киши деганидир. РФ Ички ишлар вазирлигининг ўтган йилдаги маълумотларига кўра, 2021 йилнинг январь-сентябрь ойларида ушбу Марказий Осиё республикаларининг 2 миллиондан ортиқ фуқароси миграция рўйхатига олинган. Уларга яна 20 фоиз ноқонуний муҳожирларнинг тахминий адади қўшилади. Россия фуқаролигини олган ярим...

Қозоғистон фуқароларига БАА, Туркия ва Буюк Британияда иш топишда ёрдам берилади

Қозоғистон ҳукумати республика фуқароларини хорижий мамлакатларда, жумладан Бирлашган Араб Амирликларида (БАА) ишга жойлаштиришнинг янги механизмларини фаол равишда ишлаб чиқмоқда. Бундан ташқари, Қозоғистон Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги раҳбари Тамара Дусеинованинг сўзларига кўра,  хорижда меҳнат қилаётган Қозоғистон фуқароларининг меҳнат ҳуқуқларини таъминлаш бўйича ташаббуслар кўриб чиқилмоқда. Бу ҳақда, “Деловые...

Қирғизистон, Ўзбекистон ва Тожикистонга СБП орқали пул ўтказиш мумкин бўлди

Бу имкониятдан камида иккита банкда – ВТБ ва “Альфа”да фойдаланиш мумкин, деб хабар беради «Известия». ВТБ тезкор тўлов тизими (СБП) орқали трансчегаравий пул ўтказмалари хизмати ишга туширилиши ҳақидаги маълумотни тасдиқлади. Ташкилот матбуот хизмати, шунингдек, трансчегаравий ўтказмаларни уч давлат – Қирғизистон, Ўзбекистон ва Тожикистонга амалга ошириш мумкинлигини маълум қилган. Хабар...

Мусулмон маҳбуслар соқолларини олишга мажбурланган ва диний сабабларга кўра ҳақорат қилинган

Россиянинг Уляновск вилояти Димитровград шаҳридаги қамоқхона расмийлари мусулмон маҳбусларни соқолини олишга мажбурлаш, шунингдек, уларнинг диний ва этник ҳуқуқларини поймол қилиш, жисмоний зўравонлик қўллаш ва диний ибодатларга тўсқинлик қилмоқда. Бу ҳақда Россиянинг «Комитет «Гражданское содействие» – «Фуқаролик ёрдами қўмитаси» инсон ҳуқуқлари ташкилоти ушбу муассасадаги беш маҳбуснинг кўрсатмаларига таянган ҳолда хабар...

Мигрантлар электрошокерлар таъсирида – полиция рейдларининг қоронғу томони

2023 йилнинг 8 август куни Россиянинг Узоқ Шарқидаги Амур вилоятининг Благовешченск шаҳрида мигрантларга қарши рейд ёки, Ички ишлар вазирлигининг минтақавий департаментининг сўзларича “рейд тадбирлари” ўтказилди. Видеода қуролланган ниқобли ходимлар Марказий Осиё давлатларидан келган ўнлаб муҳожирларни полиция биносига қандай олиб кираётгани кўрсатилган. Полициянинг изоҳлашича, Амур вилояти марказидаги бу “рейд тадбири”...

Ўзбекистон олтин-валюта захиралари кетма-кет тўртинчи ой камаймоқда

Жами етти ой давомида олтин захиралари деярли 28 тоннага камайди. Марказий банк маълумотларига кўра, Ўзбекистоннинг расмий захира активлари июл ойида 71,8 миллион долларга пасайиб, 1 август ҳолатига кўра 33,72 миллиард долларни ташкил этган. Бу заҳираларнинг қисқариши кетма-кет тўртинчи ой давом этиб,  жорий йил бошидан буён 2,12 миллиард долларга камайган....

Туркияда 36 мингга яқин ноқонуний мигрант ҳибсга олинди

Туркия ИИВ раҳбари аввалроқ республикада 4,9 миллионга яқин қочқин борлигини, улардан 3 миллиони Сурия фуқаролари эканлигини маълум қилган. Туркияда икки ой ичида деярли 36 минг ноқонуний муҳожир қўлга олинди, улардан 17,3 минг нафари депортация қилинди. Бу ҳақда республика Ички ишлар вазирлиги раҳбари Али Ерликая: “Икки ой давомида 2548 та...

Россия Африкадан келган муҳожирлар учун 30 та қишлоқ қурмоқчи

Лойиҳа Африка фуқароларини Россияга жойлаштириш ва мослаштиришга қаратилган. Ушбу ташаббуснинг амалга оширилиши натижасида беш йил ичида 3000 га яқин африка диаспораси вакиллари Россия Федерацияси кенгликларида бошпаналик бўлиши кутилмоқда, деб хабар беради “Калужский перекресток” нашри. Лойиҳанинг биринчи босқичи Твер вилоятида амалга оширила бошланди. Бу жой африкалик кўчманчилар учун биринчи турар-жой...

Африкалик ва шимолий кореяликлар – «янги» руслар

Россия Фанлар академиясининг Иқтисодий прогнозлаш институти маҳаллий иқтисодиётда кадрларнинг кескин етишмаслиги ҳақида хабар бермоқда. Россияда рекорд даражадаги ишчилар етишмаслиги мавжуд. Мутахассисларнинг етишмаслиги ишлаб чиқариш соҳасида ҳам, интеллектуал меҳнат соҳасида ҳам кузатилмоқда. Шу фонда африкалик ва шимолий кореяликларни Россияга оммавий равишда олиб келиш таклифлари аллақачон пайдо бўлган. Россия Фанлар академиясининг...

Қирғизистон: ўзбекистонлик ишчи қурилаётган бинодан қулаб тушди

Ўзбекистонлик ишчи қурилаётган президент маъмурияти биносидан қулаб тушди. Шошилинч тиббий ёрдам маркази директори ўринбосари Егор Борисовнинг сўзларига кўра, жабрланувчи 4-сонли Бишкек шаҳар клиник шифохонасига ётқизилган. Воқеа юзасидан изоҳ берган Ленин тумани ички ишлар бўлимининг маълум қилишича, 6 август куни соат 15.00 атрофида Бишкек Ички ишлар бош бошқармасининг “102” хизматига...
«Putin uchun o‘lish»: Markaziy Osiyoliklarning Rossiya armiyasidagi fojiasi

Navigatsiya