Author Archive

САМИРАНИНГ СОҒАЙИШИГА УМИД БОР

Бухоролик Самира 6 ёшда. Унинг онаси Гулруҳ Сафарова ёлғиз боши билан қизини ҳаётга қайтариш учун курашаяпти. Яхшиямки, саҳоватли инсонлар бор экан, уларни қўллаб-қувватлаб туришибди. 2014 йилдан буён Москвада даволанаётган Самира айни пайтда моддий кўмакка жуда мухтож. “Келганимизда аҳволи жудаям оғир эди. Аллоҳга шукр, аста секин соғлиги яхшиланиб бораяпти. Москвадаги шифокорлар...

“Қулликдан қочдим”

Унинг жаҳли чиқиб кетди, мени ҳақоратлаб сўка бошлади. “Агар қочсанг, дадангни ўлиги ўрмонда қолиб кетади” деди. Бўйнимдан буғди: “Тилинг чиқиб қолдими?! Сен ҳеч ким эмассан! Ҳеч кимга билдирмай ўлдириб юбораман, ўлигингни ит ҳам топа олмайди!” деди ғазаб билан. Қўрққанимдан тилим ҳам айланмай қолди...

Россияда бепул ўқиш имконияти

Россотрудничество бепул таҳсил олишлари учун чет эл фуқароларини Россия университетларига очиқ тарзда қабул қила бошлади.Муассаса раҳбари Любовь Глебова олий маълумот ҳақидаги дипломга эга бўлиш учун ким, нега ва қай мақсадда Россияга йўл олиши мумкинлиги ҳақида батафсил гапириб берди.

Камаяяпмиз, барибир энг кўпи – бизмиз

Россиядаги ўзбеклар уч тоифага бўлинган. Аксариси - тирикчилик илинжида ишлашга келган ҳимоясиз меҳнат муҳожирлари. Иккинчи тоифа энг камида 5 йиллар олдин келиб анча ўрнашган, йўл-йўриқ, ҳақ-ҳуқуқини анча биладиган ўзбеклар.

Меҳнат мигрантларининг болалари

Экспертлар таҳлилича, мамлакатдаги 5 миллиондан зиёд муҳожирларнинг 10 фоизигина фарзандларини ўзлари билан олиб келадилар. Ҳисоб-китобларга кўра, 200 минг нафар атрофидаги чет эллик болаларнинг энг кўп қисми ўзбекистонликлар ташкил этади.

ДИЙДОР…

Аслида бу дунёда ҳаммамиз ҳам мусофирмиз… Гап бизни Ватандан олисда яшаётганимизда эмас, барчамизни муштарак жиҳатимиз борлигида: қаерда яшамайлик, ким бўлмайлик, туйғуларимиз ўхшаш, ҳисларимиз, кечинмаларимиз яқин… Мусофирларнинг бир умиди бор – ДИЙДОР. Она-Ватанидан, дўсту ёрлардан, айниқса, яқинлардан йироқда юрган инсонни дийдорнинг умиди руҳлантириб туради.  Қалбга қувват берадиган ҳам, танни ҳаракатга...

Мени хоин деб атанг!

Бугун миллионлаб меҳнат муҳожирлари Россияда қийин аҳволда. Айни ўқийдиган, талабалик гаштини сурадиган даврида ўзларининг тўйи учун 12 соатлаб оғир шароитларда ишлаяпти. Айни дўстлари билан ўйнаб-куладиган ёшида совуқ ўлкаларда тер тўкиб, топган пулини рўзғорини бутлашга сарфлаяпти. Умрининг энг гуллаган чоғларини мусофирчиликда армон билан, соғинч билан, ўкинч билан ўтказишаяпти.

Беш ойлик гўдак сабоғи

Зарина узоқ вақт фарзанд кўра олмай, даволаниш учун Санкт-Петербургга келганди. Даволаниш натижа берди, у ҳомиладор бўлган вақтда ҳужжатидаги кетиш муддати келиб қолганди. Узоқ кутилган чақалоқ туғилиб, 5 ойлик бўлганида Зарина Тожикистонга қайтиб кетиш учун авиабилет олинди. Аммо кетиш санасига атиги бир неча кун қолганда бу воқеа рўй берди. Қўлидаги...

КЎНГЛИМ СЕЗАР…

Ғайрат Хошим 39 ёшда, андижонлик. Москва шаҳрида уста бўлиб ишлайди. Бўш вақтларида эса кўнгил кечинмаларини қоғозга туширади. Унинг самимий мисраларида она юрт, яқинлари соғинчи, қалбидаги эътиқодни ҳис қилиш қийин эмас.
«Putin uchun o‘lish»: Markaziy Osiyoliklarning Rossiya armiyasidagi fojiasi

Navigatsiya