Maqola

3 980 31/10/2016

3991863

Фото: © Sputnik/ Наталья Селиверстова
Бир неча кун муқаддам Тошкент кўчаларидан бирида, йирик “Самарқанд дарвоза” савдо мажмуаси яқинида ўлим билан якунланган дахшатли ЙТҲ содир бўлди, дея хабар қилди “Новости Узбекистана” портали. Ушбу авария суратлари ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари томонидан эълон қилинди. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, транспорт воситалари бир-бирига юзма-юз тўқнашган, кучли зарба туфайли Mercedes металлолом уюмига айланган. Ҳайдовчи ва олд ўриндиқдаги йўловчи — ёш қиз — ҳодиса жойида вафот этган. Тахминларга кўра, жуфтлик тунги клублардан биридан қайтаётган бўлган.

4010449

Ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари вафот этганларнинг қариндошлари ва яқинларига таъзия билдирмоқда.

Гувоҳларнинг тасдиқлашларича, Mersedes ҳайдовчиси авария сабабчиси бўлган. У қарама-қарши йўналишда катта тезликда ҳаракатланиб, бошқарувни йўқотган. “Газель” ҳам кучли шикастланган. Юк ташувчи машина ҳайдовчисининг аҳволи ҳақида маълум қилинмаган.

Манба: Sputnik

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya