Maqola

3 780 12/10/2016

Фото: Sputnik/ Максим Блинов

Челябинск халқаро аэропортидан Тошкентга “Уральские авиалинии” авиакомпаниясининг янги доимий рейсларини ташкил этади. Sputnik агентлигининг авиакомпания матбуот хизматига таяниб хабар беришича, куз-қишги жадвал доирасида янги рейс 2016 йил 4 ноябрдан 2017 йил 24 мартига қадар Урал минтақаси аҳолиси учун фаолият кўрсатади.

Парвозлар ҳар ҳафта жума кунлари 8:35 ҳавога кўтарилиб, Тошкентга 10:50 да қўнади (маҳаллий вақт билан). Тошкент халқаро аэропортидан эса ҳар ҳафта жума куни 12:20 да парвоз қилиб, 15:35 да Челябинскка етиб боради.

Авиарейслар 160 нафарга йўловчи парвоз қиладиган қулай Airbus A-320 самолётларида амалга оширилади. Мазкур йўналиш бўйича энг арзон чипта 10 минг 337 рублни ташкил этади.

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya