Мақола

676 09/10/2023

Австриянинг Фелкермаркт ҳудудида кичик самолёт ҳалокатга учради. Самолёт бортида оғир яраланган ва чегарани бузишга урингани гумон қилинаётган икки нафар ўзбекистонлик йигит бўлган.

Словениянинг Марибор шаҳридан ижарага олинган EV-97 SportStar кичик Evektor самолёти ҳавога кўтарилиб Австриянинг жанубидаги Каринтиядаги Диекс яқинидаги Босенорт шаҳарчасида ерга қулаган.

Фелкермаркт, Дикс, Хаймбург ва Гаттерсдорф ўт ўчириш бригадалари, шунингдек, Алп тоғларидаги полиция гуруҳи биргаликда самолёт қулаган жойга  тезда етиб боришга муваффақ бўлган.

Оғир ярадор бўлган икки ўзбекистонлик йигитлар йўловчи қутқарилган. Уларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилиб, яқин атрофдаги фермага олиб кетилган. Кейин соғлиқни сақлаш ходимлари вертолёт билан бирини Филлахга, иккинчиси Клагенфуртга олиб кетишган.

Операцияда тоғли қутқарувчилар, кўплаб ўт ўчириш бўлимлари, бир нечта қутқарув машиналари ва вертолётлари, шунингдек, алп тоғлари полицияси иштирок этгани айтилмоқда. Ҳаво ҳалокатлари комиссияси тергов бошлади. Енгил самолёт прокурор буйруғи билан мусодара қилинди. Ўзбекистонликлар Австрияда яшаш учун рухсатномага муҳтож, бироқ уларнинг сўровларини ижобий ҳал қилиниш даражаси жуда паст.

Тахминан бир йил аввал, 2022 йил 24 август куни айнан шундай самолёт билан ўхшаш воқеа содир бўлган эди. Ўшанда 22 ёшли Ироқ фуқароси енгил жароҳат олган. Амалдаги учиш лицензиясига эга бўлган ёлғиз араб йигити SportStar самолётида қўниш вақтида ўтлоққа қулаган ва самолёт жиддий зарар кўрган.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация