Maqola

514 18/01/2024

Москванинг Дорогомиловский суди интернет сайтлари, жумладан, Aliexpress орқали автомобилингизнинг давлат рақамини видеокузатув камераларидан яшириш имконини берувчи қурилмаларни сотишни чеклади. Бу ҳақда суд материалларига таяниб, “ТАСС” хабар бермоқда.

Бундай қурилма ҳақидаги эълонни Россияда тарқатган сайт  тақиқланганлар рўйхатига киритилиши мумкин.

ТАСС хабар беришича, бундай мосламалар ҳақидаги реклама аллақачон Aliexpress сайтидан олиб ташланган.

Москванинг Ғарбий маъмурий округи прокурори Tacticalbunker  компаниясига нисбатан худди шундай даъво билан чиқди. Суд даъвони қаноатлантирди ва рекламани блоклашни буюрди.

Суд қарорни шу каби эълонлар “Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида”ги Федерал қонунга зид эканлиги билан асослади. Шунингдек, Россия Федерацияси Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги кодексининг 12.2 моддасига мувофиқ, ўқиб бўлмайдиган ёки ўзгартирилган давлат рақамлари бўлган автомобилни бошқариш учун 500 рублгача жарима назарда тутилган. Шу муносабат билан суд бундай эълонларни ноқонуний деб топди.

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya