Мақола

901 19/12/2021

“Шаҳар миллатлараро маркази” Новосибирскда мигрантлар учун эслатма чоп этди. Унда жамоат жойларида ўзини тутиш бўйича хулқ-атвор меъёрлари жойлаштирилган. Бу ҳақда шаҳар кенгаши депутати Ростислав Антонов ўзининг Facebook’даги саҳифасида эълон қилган.

Депутат Facebook’даги саҳифасида, депутатлар кенгаши вакили сифатида шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги этник-маданий ривожланиш ва миллатлараро муносабатлар бўйича маслаҳат кенгашига аъзо бўлганлигини ёзади. Уни муниципал миллатлараро марказ томонидан чоп этилган “мигрантлар учун эслатма” катта таассурот қолдирганлигини айтиб, эслатманома бекорга чиқарилмаганлигига киноя қилади.

Эслатмага, чет эллик мигрантларни жамоат жойларида “ҳатто бир-бирлари билан мулоқот қилганда ҳам” рус тилида суҳбат олиб боришга, “айниқса, ўз она тилида” атрофдагиларни ошкора муҳокама қилмасликка, аёлларга (тегажонлик қилиб) ортидан ҳуштак чалмасликка ва бошқаларга чақирувчи номалар киритилган.

Эслатма, жамоат транспортида мигрантларни баланд овозда гаплашмасликка, шу жумладан телефонда юқори товуш билан сўзлашмасликка, фақат “наушник” билан мусиқа тинглашга ва ҳоказоларга ундайди.

Депутатнинг Facebook’даги саҳифасида жойлаштарилган ўша постни остида, бу эслатмалардаги кўрсатмаларни нафақат мигрантлар, балки Новосибирскнинг шаҳар маҳаллий аҳолисининг ўзлари ҳам ўрганишса фойдадан ҳоли эмаслиги мазмунидаги шархлар ҳам қолдирилган.

Мулоҳаза.

Албатта, ушбу эслатмаларга нафақат мигрантлар, балки барча инсонлар бирдай амал қилиши шарт бўлади. Бироқ, депутатнинг кинояли мулоҳазаси аслида мигрантларга кенгроқ тафаккур қилишлари учун хизмат қилиши керак. Чунки, ўзга юртдаги ҳар қандай мигрант, ўз юртининг юзини тамсил этади. Маҳаллий аҳоли мигрантнинг ўзини тутишига қараб, ўша мигрантнинг юртига, халқига баҳо беради. Шундай экан, мигрантлар буни доим ёдда тутишлари зарур бўлади.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация