Мақола

525 24/01/2023

23 январь куни маҳаллий вақт билан соат 04:26 да Россиянинг “Азимут” авиакомпаниясининг Минеральние водидан учган самолёти “Самарқанд” халқаро аэропортига қўнди.

Анъанага кўра, экипаж ва йўловчилар терминалда тантанали равишда кутиб олинди. Минеральние води – Самарқанд – Минеральние води йўналиши бўйича мунтазам рейслар Sukhoi Superjet 100 самолётида ҳафтада бир марта – душанба кунлари амалга оширилиши режалаштирилган.

Таъкидлаш жоизки, “Азимут” авиакомпанияси Минеральние води шаҳридан Тошкент, Қарши, Навоий, Урганч, Бухоро халқаро аэропортларига мунтазам рейсларни ҳамда Фарғона ва Наманганга чартер рейсларни амалга оширади. Бундан ташқари, авиаташувчи Тошкент ва Самарқандни мунтазам қатновлар орқали Москва билан боғлайди.

Россиянинг “Азимут” авиакомпанияси бош қароргоҳи Ростовда ва Краснодарда жойлашган, деб хабар беради Uzbekistan Airports матбуот хизмати.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация