Мақола

510 02/02/2023

30 январь куни маҳаллий вақт билан соат 00:40 да Россиянинг “Азимут” авиакомпаниясининнг Сочидан учган самолёти “Бухоро” халқаро аэропортига келиб қўнди.

Анъанага кўра, экипаж ва йўловчилар карнай ва сурнай садолари остида тантанали равишда кутиб олинди.

Сочи – Бухоро – Сочи йўналиши бўйича чартер рейслар Sukhoi Superjet 95 самолётида ҳафтада бир марта – якшанба кунлари амалга оширилиши режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, “Азимут” авиакомпанияси Минеральние Водидан Тошкент, Самарқанд, Қарши, Навоий, Урганч, Бухоро халқаро аэропортларига, Фарғона ва Наманганга эса чартер рейсларини амалга оширади. Бундан ташқари, Россия авиаташувчиси Тошкент ва Самарқандни Москвага мунтазам қатновлар билан боғлаган.

“Азимут” – Россия авиакомпанияси Ростов-на-Дону ва Краснодарда жойлашган, деб хабар беради Uzbekistan Airports матбуот хизмати.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация