Maqola

4 306 20/10/2016

v-peterburge-migrant-upal-s-20-metrov-naЎзбекистонлик мигрант қурилишда пайванд қилаётган пайтида баландликдан пастга тушиб кетган.

Василеостровский туманида қурилиш ишчиларидан бири баландликдан тушиб кетиб вафот этганлиги юзасидан текширув ишлари ўтказилмоқда, дея хабар берди neva.today нашри.

Ўзбекистон Республикасининг 23 ёшли фуқароси 18 октябрь куни баландлиги 20 метр бўлган бинодан тушиб кетган ва  олган тан жароҳати оқибатида ҳаётдан кўз юмган.

Аниқланишича, қурбон бўлган йигит 1993 йилда туғилган ва “Мега ЯП” МЧЖ да пайвандчи бўлиб ишлаган.

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ходимлари ўлим билан тугаган бу фожеа вазияти ва сабабларини ўрганишмоқда. Текширув натижаларига кўра, жиноий иш қўзғатилиши мумкин.

Бундан 5 кун олдин, 15 октябрда айнан шу ҳудудда 2 нафар ишчи сувга тушиб кетган ва воқеа жойига ФВВ қутқарувчилари етиб бориб, ҳаётлари асраб қолинган эди.

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya