Мақола

2 366 13/04/2023

Бастрикин мигрантлар меҳнатидан фойдаланган иш берувчиларга “катта солиқ” жорий этишни таклиф қилди.

Россия Тергов қўмитаси раиси Александр Бастрикин мигрантлар меҳнатидан фойдаланганлик учун “катта солиқ” солишни таклиф қилди. Бундай чора, идора бошлиғининг сўзларига кўра, иш берувчиларни Россия Федерацияси фуқароларини ишга олишга ундаши мумкин.

“Менимча, чет эл ишчи кучидан фойдаланганлик учун катта солиқни жорий этиш билан бирга Россия меҳнат ресурсларидан фойдаланувчи тадбиркорларни иқтисодий рағбатлантириш механизмини ҳам ишлаб чиқиш керак”, -деди Бастрикин “Интерфакс”га берган интервьюсида.

Тергов қўмитаси раиси шунингдек, “ижтимоий кескинликни” пасайтириш учун “Меҳнат мигрантларини Россия фуқаролари билан алмаштириш бўйича йўл харитасини шакллантириш”, россияликларга муносиб ижтимоий ва меҳнат кафолатларини тақдим этиш зарурлигини таъкидлади.

Аввалроқ қўмита бошлиғи Россияда меҳнат муҳожирларининг кўплаб жиноятларга қўл уришига уларнинг билими пастлиги, кам ҳақ тўланадиган иш билан машғуллиги ва турмуш даражасининг пастлиги сабаб бўлаётгани билан изоҳлаган эди.

Чет эл фуқаролари кўпинча инсонлар ҳаётига суиъқасд қилиш, жинсий зўравонлик ва ўзгалар мулкига тажовуз қилиш жиноятларига қўл урадилар.

Россия президенти Владимир Путин хавфсизлик кучларини мамлакатдаги миграция вазияти устидан назоратни кучайтиришга чақирди.

Манба: “Ura.ru” Ахборот агентлиги.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация