Мақола

1 746 27/05/2023

Фактлар таҳлили Тергов қўмитасининг раҳбари адашаётганини кўрсатади.

Россия Федерациясидаги жиноятчилик даражасининг таҳлил қилсак, айрим россиялик амалдорларнинг баёнотлари ҳеч қандай асосга эга эмаслигини кўрамиз.

Бир неча йилдирки, Россияда юқори мартабали амалдорлар, хусусан, ушбу мамлакат Тергов қўмитаси раҳбари Александр Бастрикин Россияда энг кўп жиноятни меҳнат муҳожирлари содир этаётгани ва улар туфайли жиноятчилик даражаси йилдан-йилга ошиб бораётганини айтиб келади.

Шуни айтиш лозимки, у ҳар сафар муҳожирлар содир этган жиноят ҳақида хабар берганида парча-парча, тўлиқ бўлмаган ва ҳаттоки бир-бирига мос келмаган маълумотлар берган, шунинг учун унинг сўзларидан вазият ҳақида  тўлиқ тасаввур ҳосил қилишнинг иложи йўқ.

Аммо биз унинг далилларини кўриб чиқамиз:

Охирги марта “Комсомолская правда” газетасига берган интервюсида у муҳожирлар сонининг кўпайиши билан бирга улар томонидан содир этилган оғир жиноятлар сони кескин ортиб бораётганини айтган эди.

Бастрикиннинг айтишича, 2021 йилда мигрантлар 11 минг, 2022 йилда эса 15 минг оғир жиноят содир этган. Уларнинг 18 фоиздан ортиғи қотилликдир.

2022 йилда у “Интерфакс”га берган интервюсида хорижий фуқаролар томонидан содир этилган жиноятлар ҳақида 4729 та хабар келиб тушгани, улар бўйича 4231 та жиноят иши қўзғатилганини айтган.

“Бу 2021 йилга нисбатан деярли уч баравар кўп”, деганди ўша пайтда Александр Бастрикин.

Шунингдек, у 2022 йилнинг биринчи ярмида хорижликлар томонидан содир этилган жиноят ишлари бўйича тергов маълумотларини 2019 йилнинг олти ойи билан солиштирган. Биринчи ҳолатда 21 минг 48 та жиноят содир этилган бўлиб, унинг сўзларига кўра, бу 2019 йилнинг шу даврига нисбатан 10 фоизга кўпдир.

“… 2021 йилда ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан хорижликлар томонидан содир этилган 36 420 та жиноят тергов қилинди, бу 2020 йилга нисбатан қарийб 6 фоизга кўпдир”, — деган яна.

Мигрантлар орасида жиноят кўпаймаган

Россия Тергов қўмитаси раисининг бир неча бор баёнотларидан сўнг биз муҳожирлар Россия Федерациясида ҳақиқатан ҳам шунчалик кўп жиноят содир этяптими ёки йўқлигини текширишга, сўнгги 4 йил ичида ушбу тоифа вакиллари томонидан содир этилган жиноятлар даражасини солиштиришга қарор қилдик.

Россия Ички ишлар вазирлигининг расмий веб-сайтида ҳар йили “Россиядаги жиноятлар билан боғлиқ вазият” ҳисоботи эълон қилинади.

Биз МДҲ фуқаролари (Россиядаги меҳнат муҳожирларининг аксарияти шу давлатлар фуқаролари) ўртасидаги жиноятчилик ҳолати ҳақидаги сўнгги 4 йилдаги ҳисоботни таҳлил қилдик.

Гап шундаки, ҳисоботда меҳнат муҳожирларининг жиноятларига алоҳида бўлим киритилмаган ва улар томонидан содир этилган барча жиноятлар “хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан содир этилган жиноятлар” умумий рукни остида жамланган.

Сўнгги тўрт йил ичида Россияда содир этилган ва МДҲ давлатлари фуқаролари томонидан содир этилган жиноятлар нисбати инфографикада келтирилган.

Қисқача таҳлил шуни кўрсатдики, МДҲ давлатлари фуқаролари томонидан Россияда содир этилган жиноятлар статистикаси Россия Федерациясида содир этилган жиноятлар умумий сонининг атиги 2,5-3,9 фоизини ташкил қилади.

Бундан ташқари, МДҲ давлатлари фуқаролари томонидан содир этилган жиноятлар сони йил сайин камайиб, фақат 2022 йилда ошган.

Александр Бастрикиннинг баёнотлари ҳақиқатга мос келмайди, улар ҳақиқий вазиятни бузишдир. Буни Россия Федерациясининг масъул органи томонидан тақдим этилган расмий статистика ҳам исботлаб турибди.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация