Мақола

403 19/12/2023

Жорий йилнинг 15 декабр куни маҳаллий вақт билан соат 20:58 да “Batik Air Malaysia” авиакомпанияси борти Куала-Лумпур – Тошкент – Куала-Лумпур йўналиши бўйича илк парвозни амалга ошириб, Тошкент халқаро аэропортига қўнди. Шу муносабат билан “Тошкент” аэропортида бўлиб ўтган тантанали маросимда “Uzbekistan Airports” компанияси, Малайзиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси, Туризм қўмитаси вакиллари, журналистлар, авиаспоттерлар ҳамда парвознинг илк йўловчилари иштирок этди.

Куала-Лумпур – Тошкент – ​​Куала-Лумпур йўналиши бўйича мунтазам парвозлар ҳафтасига бир марта жума кунлари Boeing 737 ва Airbus A330  самолётларида амалга оширилади. Келажакда авиаташувчи рейслар сонини ошириш ҳамда минтақадаги йўналишлар тармоғини кенгайтиришни режалаштирмоқда.

“Batik Air Malaysia” — бош қароргоҳи Петалингжайда жойлашган Малайзия авиакомпанияси бўлиб, ички ва халқаро йўналишларда доимий йўловчи ташувларини амалга оширади.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация