Мақола

610 23/11/2022

Вилоят ҳукумати меҳнат мигрантлари учун коэффициентни оширмайди, аммо федерал даражадаги индексация туфайли 2023 йилда чет элликлар учун патент нархи ошади.

Белгород Молия ва бюджет сиёсати вазирлиги вилоят Думаси депутатларига меҳнат мигрантлари учун патент нархининг минтақавий коэффициентини 2023 йилда ўзгартирмасликни таклиф этди. Вилоятда бу коэффициент 2,105 ни ташкил этади ва сўнгги бир неча йилда ўзгармади.

Вазир ўринбосари Александр Шабановнинг айтишича, ҳукумат минтақавий коэффициентни оширишда ҳеч қандай маъно кўрмаяпти. Аммо патент учун федерал коэффициент 14,6 фоизга (1,980 дан 2,270 гача) индексланиши сабабли Белгород вилоятида меҳнат мигрантлари учун патентнинг якуний қиймати 5001 дан 5734 рублгача ўсади. Агар бу ҳудудда меҳнат мигрантлари сони 2022 йил даражасида қолганида ҳам бюджетга қўшимча 21 миллион рубль тушади. Бу ҳақда “БелПрес.ру” маълумот берди.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация