Maqola

3 945 20/10/2016

Мигрантлар учун бепул юрист Валентина Чупик мигрантлар  ўз ҳақ-ҳуқуқларини ўрганишлари ва кези келганда ҳимоя қилишлари борасида бепул тренинг ташкиллаштирди.

161_valentina-chupik-1112“Ҳақ-ҳуқуқ бўйича тренинг” 23 октябрь, якшанба куни соат 10:00 дан 17:00 гача  ўтказилади ва дастурда қуйидаги мавзулар муҳокама этилади:

– хукумат идоралари вакиллари билан тўғри мулоқот қилиш;

– иш излашнинг тўғри йўли;

– сизни алдашганида нима қилиш керак;

– сизни алдашга уринаётганликларини қандай билиш мумкин?

 

Тренинг ўтказиладиган манзил: метро Курская, Костомаровский пер. дом 3.

Тадбир барча давлатлар мигрантлари ва талабалар учун мўлжалланган. Шунингдек, сиз юристга ўзингизни қизиқтирган барча саволларни бериб, жавоб олишингиз мумкин. Тренинг рус тилида ўтказилади, унда иштирок этиш бепул.

Тадбирда қатнашиш учун қуйидаги телефон рақамларига қўнғироқ қилиб ёзилишингиз мумкин: +79260214645;  +7 925 245-27-97

Шошилинг, жойлар чекланган!

 

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya