Maqola

6 078 04/05/2023

Германия ва Ўзбекистон расмийлари депортация жараёнини соддалаштирадиган миграцияга оид келишувлар рўйхатини имзолади. Германия, шунингдек, меҳнат муҳожирларини, айниқса, болалар ва қариялар парвариши бўйича ишчиларни жалб қилишга интилмоқда.

Германия ташқи ишлар вазирлигининг 2 май, сешанба куни эълон қилинган матбуот хабарига кўра, Германия ва Ўзбекистон одамларни депортация қилишни осонлаштириш мақсадида миграция бўйича дастлабки келишувни имзолаган.

Германиянинг DPA ахборот агентлиги хабарига кўра, 2022 йил охирига келиб Германияни тарк этиши керак бўлган 253 нафар ўзбекистонлик ҳамон мамлакатда истиқомат қилмоқда, бир йил аввал уларнинг сон  189 нафар эди.

Германиянинг миграция келишувлари бўйича махсус вакили Йоахим Штамп ва Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов икки давлат ўртасидаги муносабатларни мустаҳкамлаш, талабалар ва ишчиларнинг Германияга киришини таъминлашга қаратилган декларацияни имзолашди.

Штампнинг сўзларига кўра, бу келишув Германия ҳукуматининг муҳожирлар келувчи мамлакатлар билан барқарор ва ўзаро миграция ҳамкорлигини ўрнатиш бўйича узоқ муддатли режасининг бир қисмидир. Масъулнинг айтишича, бундай ҳамкорлик ноқонуний миграциянинг камайишига олиб келади.

Меҳнат ва касбий таълим шартномалар

Ҳар икки давлат ўзбек малакали ишчиларининг Германияда ишлаши учун ҳаракат қилишларини таъкидлаб, бунга эришиш учун «тегишли ваколатли органлар билан мунтазам алоқада бўлишга» келишиб олди.

Германия ҳукумати Ўзбекистон фуқароларини Германияда ўқитиш ва ишга жойлаштириш бўйича имкониятларини ҳам кўриб чиқмоқда. Берлин Ўзбекистондан соғлиқни сақлаш ва таълим соҳаларига малакали ишчиларни, хусусан, парваришлаш соҳаси ходимларини жалб этиш ниятида эканини айтди.

Бундан ташқари, Германия икки йўналишли дастурларда ўқиётган ўзбекистонлик талабалар учун стипендияларни қўллаб-қувватлашга рози бўлди.

Штамп сўнгги ҳафталарда депортациялар бўйича Грузия ва Молдовага ҳам ташриф буюрганди. DPA маълумотларига кўра, Германия 2022 йилда Грузиядан 7963 бошпана сўралган аризани қабул қилган. Молдовадан ҳам камида 2589 киши ўтган йили биринчи марта бошпана сўраб мурожаат қилган. Бироқ, DPA маълумотларига кўра, бундай аризаларни қабул қилиниш даражаси жуда паст.

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya