“Билайн Ўзбекистон”да янги акция ўтказилмоқда.
Россиядан Билайн Ўзбекистон абонентининг ҳисоби 5 АҚШ доллари ва ундан ортиқ маблағга тўлдирилса, Ўзбекистондаги абонент ўз балансига уч баробар кўп маблағга эга бўлади.
Энг камида ҳисоб 5 АҚШ долларига тўлдирилса, абонент асосий балансига 5 $ ўтиб, бонус тариқасида 10 $ қўшилади. Ҳисобга тушган пул маблағининг аввалига бонус тариқасида берилганлари, сўнгра ўтказилган асосий маблағ ишлатилади. Пул бонусларини Ўзбекистон бўйлаб SMS ва қўнғироқлар, абонент тўлови ва тариф режаси нархи доирасидаги Интернет учун сарфлаш мумкин.
Мазкур бонус маблағини бошқа рақамга ўтказиб, ҳалқаро сўзлашувлар ва роумингларда фойдаланиб, бошқа пакетлар (смс ёки интернет) сотиб олишга ишлатиб бўлмайди.
Бонусли баланс 30 кун мобайнида амал қилади. Бонуслар қолдиғини текшириш учун *106# териш лозим. Мазкур акция шу йилнинг 30 июнь кунига қадар амал қилади.
Эслатиб ўтамиз, Россиядан Ўзбекистондаги абонент ҳисобига терминалларнинг “СНГ” белгили бўлими орқали пул ўтказиш мумкин.
Манба: www.beeline.uz