Мақола

2 998 21/06/2023

Ўзбекистонлик фуқаро “кўнгилли” бўлиб Россия тарафида урушга киргани учун ватанида 10 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин. Қизиғи, унга Россия фуқаролиги берилмайди, чунки талаб қилинганидек 12 ой эмас, атиги икки ой жанговар ҳаракатлар ичида бўлган. Аммо қонунлар туфайли яна фронтга ҳам қайтиб бора олмайди.

Азамат (исми ўзгартирилган) 38 ёшда, у Ўзбекистон фуқароси, 2011 йилдан бери Россия Федерациясида истиқомат қилади. У “махсус операция”га ўз хоҳиши билан кетган. Унинг ўзи бу хатти ҳаракатини “ўз вақтида Россия бошқа давлатларга ёрдам бергани, ўша кўмак учун қарзини қайтаргани” билан изоҳлаган. (Россия 70 йил бошқа республикаларнинг бойликларини ташиб кетишдан бошқа яна қандай “ёрдам” берган экан?!)

Мудофаа вазирлиги билан шартнома тузгандан сўнг ўзбекистонлик фуқаро Харков яқинида икки ой бўлиб, уйига қайтган.
Келгач, у фуқароликни олиш учун ариза берган, бироқ Россия томони уни етарли муддат хизмат қилмаганлиги учун сўровини рад этган. Кейин Азамат бошқа шартнома имзоламоқчи бўлди. Лекин қонунга кўра, хорижликлар фақат бир марта фронтга бориши мумкин. Энди у Ўзбекистонга ҳам қайтиб кета олмайди: у ерда уни ёлланма аскар сифатида хизмат қилгани учун қамоқ жазоси кутиб турибди. Тузоқдан қандай чиқиш керак, унинг боши қотган. У ёрдам сўраб Терроризмга қарши кураш ёрдам жамғармаси президенти Вадим Коженовга мурожаат қилди ва у ёрдам беришга ваъда берган.

Ўйламай қилинган иш – бошга келтирар ташвиш, деганларидек Азамат ҳам мушкул аҳволга тушиб қолган. Хорижда, айниқса, Россияда мусофирликда юрган укаларимизга эса, ҳеч қачон уруш бўлаётган ҳудудларга ҳеч бир сабаб билан бормасликларини сўраб қоламиз.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация